26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Иш ҳақидан курсларга тўлов қилинса солиқ олинмайди(ми)?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ тўловчининг солиқ даври  давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилот томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганида) тўлаш учун йўналтирилган, БҲМ нинг 8 бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи сўммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

Яъни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 54-боби “Солиқ имтиёзлари ҳақида бўлиб, 21-бандда фуқароларнинг солиқ тўлашидаги имтиёзларга асос бўлувчи тартиблари белгилаб қўйилган. Шундан,

-солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдоридаги иш ҳақи сўммалари ва бошқа даромадлари:

— халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланмаганлиги тўғрисида  ҳужжат мавжуд бўлганида:

— қайта тайёрлаш ва амалака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни, курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганида даромад солиғи солинмаслиги ҳақидаги норма мавжуд бўлганида.

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов:

-мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади;

солиқ базасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда, меценатлик кўмагини кўрсатиш;

ипотека кредитларини ва уйлар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмгача миқдорга қоплашга, якка тартибдаги уй-жойнинг ва кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаса ҳамда дастлабки бадалнинг ёки ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун буюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса :

мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ олувчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларини камайтириш сўммаси солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмдан ошмаган тақдирда  қўлланилади.

Шайхонтоҳур туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Мирсамад ЯКУБОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×