8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” форуми иккинчи кун.. ФОТО

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек, 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида илмий-тадқиқот ва бошқарув институтлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги иштирокчилари учун “Ўзбекистон ривожланиш йўлида: қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги бўлиб ўтган ИИ Миллий Форум ўз ниҳоясига етди. Мазкур тадбир мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида илмий тадқиқотларнинг ижобий таъсирини ошириш мақсадида ўтказилди.

Форум доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Омонов ОАВ вакилларига интервью бераркан, иқлим ўзгаришининг мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасига таъсири хусусида сўз юритди.

“Иқлим ўзгариши глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Бунга қарши курашиш ва салбий оқибатларнинг олдини олишда илм-фаннинг аҳамияти жуда катта. Бугунги кунда ўзбек олимлари қурғоқчиликка, совуқ ва шўрга чидамли бўлган навларни яратиш устида жиддий ишларни олиб бормоқда. Бу албатта, маълум вақтни талаб қилади. Аммо бунга қарамай, селекциянинг ёки уруғчиликнинг янги тизимлари бўйича ҳам ишлар қилиняпти. Мисол учун, биотехнология тизими асосида янги навларни яратиб, уларни ишлаб чиқарувчиларга тезроқ етказиш, агротехникадан тўғри фойдаланиш масалаларига ечим топилмоқда.

Шунингдек, ҳозирги пайтда тупроқ унумдорлигининг кескин камайиб кетиш масаласи ҳам олдимизда турибди. Олимларимиз томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда. Микробиологик препаратлар билан тупроқдаги микроорганизмларни жонлантириш, ўзлаштирилмай қолган ўғитларни янада ўзлаштиришга жиддий эътибор бериляпти”, — дейди вазирлик расмийси.

Бундан ташқари форумда озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор сув ва ер бошқаруви, иқлим ўзгариши, қўшимча қиймат занжирлари, экспорт ва импорт масалалари муҳокама этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×