8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” форуми биринчи иш кунида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

    Хабар берганимиздек, пойтахтимизда аграр озиқ овқат сектори, илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари    томонидан  озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги иккинчи милллий қишлоқ хўжалиги озиқ овқат тадқиқотлари форуми иш бошлади.

Икки кун давом этадиган мазкур анжуманда  соҳа ходимлари секцияларга бўлинган ҳолда, илм фан вакилларининг ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятида қандай янгиликлар яратиши, ўзаро ҳамкорлик, экспорт салоҳиятини ошириш, янги инновацион тадқиқотларни амалга жорий этиш ва бир қанча масалалар юзасидан фикр алмашмоқдалар. Форум Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар маркази , Европа Иттифоқи,БМТ Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти,ЕИ   ASK Facilty дастури ҳамда БМТ  Тараққиёт Дастурининг молиявий ва техник кўмагида ташкил этилган.

      Форумнинг очилиш маросимида сўзга чиқан юқори мартабали меҳмонлар “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлажалланган стратегиясида” тилга олинган масалалар ижросини таъминлаш, тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини мувофиқлаштириш, бу борада мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазаларига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар.

    Форумда кун тартиби озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш, барқарор сув ва ер бошқаруви ҳамда, иқлим ўзгариши, қўшимча қиймат занжири, экспорт ва импорт  ва яна бир қанча мавзуларни қамраб олган.

   Форумнинг биринчи иш кунида озиқ –овқат соҳасида келажакда кутилаётган натижалар ва кўрасаткичларни аниқлаш, тадқиқотлар, тармоқ инновациялари ёрдамида стратегик мақсадларга эришиш, жорий имкониятларнинг самарадорлигини ошириш юзасида мутхассислар мулоҳазалари тингланди.

     Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.                                                                                                                     Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×