11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Энергетика ислоҳоти қандай ўзгаришлар ҳақида сўзламоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

АОКАда энергоресурслар бозори ва энергия таъминот тизимидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасида бир қатор муҳим жараёнлар ўз аксини топган.

➖ Биринчидан, аҳоли учун ижтимоий меъёрлар кутилганидан ҳам зиёда белгиланмоқда. Яъни, ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 250 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, апрель-сентябрь ойлари учун 200 куб метргача ва октябрь-март ойлари учун 700 куб метргача ўрнатилади. Аввалроқ электр учун ойига 200 кВт.соат, газ учун эса 500 куб метргача ижтимоий норма белгиланиши кутилганди.

➖ Иккинчидан, аҳоли учун ижтимоий норма доирасидаги тарифларнинг арзонлиги таъминланади. 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм этиб белгиланади. 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм.

➖Учинчидан, бойлар ва бизнес энергия истеъмоли учун қиммат тўлайди. Масалан, аҳолига ижтимоий нормадан ташқари истеъмол электр учун 1 кВт соат – 650 сўм, газ эса, ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм. Бизнес эса электр учун ҳар кВт соат учун 600 сўмдан, газ учун эса ҳар куб м учун 1150 сўмгача тўлайди. Алоҳида истеъмолчилар — Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун тарифлар янада қимматроқ ўрнатилган.

➖Тўртинчидан, бизнес учун олдиндан ориентир ва таргетлар берилмоқда. Келаси йил 1 апрелдан бизнес учун электр нархлари 700 сўмгача, газ нархлари эса 1200 сўмгача оширилади. 2024 ва 2025 йилларда тарифлар фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади. Ва ниҳоят 2026 йилдан бошлаб электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×