26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг 2022 йил 30- майдаги “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан:

  • адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш, малака имтиҳонини топшириш тартиби сақланган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими орқали;
  • адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш ЙИДХП орқали амалга оширилади;
  • адвокатликни бошлашда малака имтиҳонини топшириш, лицензия олиш ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

2023 йил 1 январдан фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, адвокатура соҳасини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари фаолияти билан интеграсия қилишни назарда тутувчи “Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилади.

Мазкур ахборот тизими доирасида:

➖ адвокатлар электрон реэстри ва адвокатларнинг шахсий электрон кабинети шакллантирилади;

➖ адвокатнинг шахсий электрон кабинети орқали жисмоний ва юридик шахслар билан онлайн мулоқот қилиш, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишонч билдирувчи шахс хоҳишига асосан масофадан туриб юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида онлайн битимлар (шартномалар) тузиш ва онлайн юридик ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади;

➖ адвокатура, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади;

➖ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида адвокатга электрон хабар бериш имконияти яратилади;

➖ адвокат сўровини электрон юбориш ва адвокат сўрови асосида юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади;

➖ адвокатнинг ўз аризасига кўра адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш электрон тарзда адвокат томонидан хабарнома бериш шаклида амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×