15.4 C
Узбекистан
Понедельник, 16 февраля, 2026

Давлат музейлари иш соатлари белгилаб берилди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

1 июлдан Давлат музейлари ҳар куни соат 22:00 гача, айримлари тунги иш вақтида ҳам ишлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори эълон қилинди.

Унга кўра, давлат музейларига қўшимча хизматлар учун ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб музей соҳасида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:

  • давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;
  • пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади. Қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади.

Маълумот ўрнида,“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат музейларига бепул киритилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“IV Tashkent Marketing Forum 2026” ўз ишини бошлади

Тошкент шаҳрида маркетинг соҳасидаги йирик халқаро тадбирлардан бири — “IV Tashkent Marketing Forum 2026” бошланди. Форум Рақобат қўмитаси ва...

Больше похожих статей

×