23.2 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Мамлакатда биринчилардан бўлиб, Самарқандда маҳалла раислари сайлови якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови Самарқанд вилоятида 27 май куни, республикада биринчилардан бўлиб якунланди. Ҳаммаси бўлиб 1126 та маҳаллага раис сайланди.   Маҳаллалар сони бўйича вилоят мамлакатимизда етакчи ҳисобаланади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Самарқанд вилоятида ҳам 16 май куни маҳалла раиси сайловини ўтказиш учун старт берилди. Шуни таъкидлашим жоизки, маҳалла раиси сайлови қонунда белгиланган тартибда, очиқ, адолатли ва шаффоф ўтказилди”, – дейди вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исроил Жабборов.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизматининг сайлов якунларига бағишлаб тарқатган маълумотномада сайланган маҳалла раислари хусусида шундай дейилган: “халқимиз вилоят бўйлаб бугунги сиёсатни англаб етадиган, аҳолини муаммо ва масалаларини еча оладиган, ўз ҳудудидаги фуқароларни оғирини енгил қила оладиган, салоҳиятли маҳалла раисларни сайлаб олди”.

Маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳлари томонидан раис лавозимига 4302 нафар фуқаро  номзоди кўрсатилган эди. Улардан 2700 нафарига маҳаллий ҳокимият органлари сайловга қатнашиш учун тавсия берди ва номзодлардан 1126 нафари фуқаролар томонидан маҳалла раислигига муносиб деб топилди. Улардан 354 нафари (31,0 фоизи) маҳалла раиси лавозимида фаолият юритган, 772 нафари (69,0 фоизи) биринчи маротаба маҳалла раислигига сайланган.

Маҳалла раисларининг ёш бўйича таҳлилига кўра, 9 нафари (1 фоизи) 30 ёшгача, 210 нафари (19) 30-40 ёшли, 316 нафари (31) 40-50 ёшли, 465 нафари (41) 50-60 ёшли, 126 нафари (8) эса 60 ёшдан юқори бўлган раислар ташкил этади.

Маълумотига кўра 1087 нафари (96,5 фоизи) олий маълумотга 39 нафари (3,4 фоизи) ўрта-махсус маълумотга эга.

Мазкур маҳалла раисларининг 97 нафари (7,4 фоизи)ни аёллар ташкил этади. 17 нафари (1,3 фоизи) Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари депутатлари ҳисобланади. 

Маҳаллаларда номзод кўрсатиш ва сайловни ташкил этиш давомида аҳолидан турли ташкилот ва идораларга, жумладан, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасига ариза, шикоятлар бўлди. Бошқармага сайлов бўйича 113 та мурожаат келиб тушган эди. Улардан 97 тасига жавоб берилиб, қолган 16 таси эса ижрога қаратилган. Номзод кўрсатиш ва сайлов жараёнларининг қандай ўтганлиги ва уларга аҳоли муносабати ҳақида алоҳида мақолада сўз юритиш ниятимиз бор.

Сайлов якунланиши билан вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси янги сайланган раислар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, улар олдида турган вазифаларни тушунтириш бўйича амалий ишларни бошлаб юборди. И.Жабборов Пайариқ туманининг энг чекка «Кўлтўсин», «Ғаллакор»  ва «Накурт» маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, уларнинг моддий техник аҳволи билан танишди. Бошқарма бошлиғи маҳалла раиси ҳудуднинг раҳбари бўлиб, у мазкур маҳаллада бўладиган ҳар қандай муаммо ва ҳолатларни ечимини топиши ва бартараф этиши лозимлиги,  бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига  етказиб туриши зарурлигини тушунтирди.

Бошқарма томонидан “Маҳалла раислари томонидан амалга ошириладиган ишлар рўйхати” ишлаб чиқилди. Унда уч босқич – июнь, июль ва август ойларида маҳалла раислари бажариши лозим бўлган вазифалар алоҳида-алоҳида ва бирма-бир кўрсатиб берилди.

“Яқин кунларда барча маҳалла раислари иштирокида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказамиз ва уларни яқин уч ойда бажарилиши лозим бўлган ишлар билан таништирамиз”, – дейди  И.Жабборов.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×