- Advertisement -
Бошқирдистон Республикаси билан минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.
Форум давомида «Ўзбекфильм» киноконцерни директори Баҳодир Одилов ва А. Абдразаков номидаги Бошқирдистон Миллий киностудия директори Юнир Аминев ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.
Унда ҳамкорликда фильмлар яратиш, Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида ўзбек киноси кунларини ўтказиш, ҳамкорликда кинолойиҳалар ишлаш, шунингдек, Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш режалаштирилган.