15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Мўмин актернинг комил ижроси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Мўмин Ризонинг продюсер ва актёр сифатидаги навбатдаги янги ижод маҳсули бўлган “Ризо” сериали, тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда.


Сериал режисёри Улуғбек Шарметов. Сериалда таниқли актёрлардан Шуҳрат Умаров, Меҳриддин Раҳматов, Шерзод Пирматов, Фарида Юсупова, Асадилло Набиев, Асрор Ҳамидов, Мўмин Ризо, Зиёда Нормуродова ва бошқалар суратга тушишган.
Мўмин Ризо бу сериалда майор Ризо ролини ижро қилган.
“Ризо” сериали мазмунига кўра, “қонун олдида ҳамма баробар” деган ғояни илгари суради. Воқеалар ривожи давомида бош қаҳрамон майор Ризо кўплаб жиноятларни очишга муваффақ бўлади. Қотиллик, турли молиявий ва маъмурий жиноятларгача унинг назаридан четда қолмайди.
Майор Ризонинг ақлий салоҳияти, уддабуронлиги ва касбий тажрибаси юқорилиги, ҳар қандай мураккаб жиноий ишни синчковлик билан ўрганиб чиқиб, мулоҳаза юритиб, ўринли ечим топишига ёрдам беради.
Сериалда актёрнинг рафиқаси актриса Зиёда Нормуродова ҳам майорнинг ишонган ёрдамчиси лейтенант Нормуродова ролида суратга тушган.
Қонун ҳимоячиси бўлган майор Ризо ролида, актёр ўз ижодий маҳоратини тўла-тўкис очиб бера олган ва шу образда яшаган, дейиш мумкин. Шарафли касб эгаларининг мураккаб иш фаолияти, кучли меҳнати, жиноятчиликка қарши кураш, ҳамда садоқат ва мардлик туйғулари улуғланган бу сериал, томошабинни фикр-мулоҳазага чорлайди. Сериалда дўстликнинг суистеъмол қилиниши, номардлик, ҳамда ўйламай қадам босиш орқали жиноят йўлига кириш каби ҳолатлар қораланган. Турли иллат ва жиноятларга қарши кураш, асосли ёритиб берилган.
Сериал давомида ўз ишонган дўстининг ҳам жиноятига дуч келган майор Ризо, мураккаб синов қаршисида қолади. Бир тарафда шарафли касб масъулияти, бошқа тарафда эса, дўстликка садоқат туйғуси… Майор Ризо қайси бирини танлайди? Буни албатта, сериал телеэкранлар орқали намойиш этилгач, кўриб билиш мумкин.
Ҳозирда сериалнинг монтаж ишлари кетмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×