4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

“СТИХИЯ” 2022

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳалар каби, туризм соҳаси ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Республикада ички Туризмни оммалаштириш, хорижий туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда, янги ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда. Туристик мавсум мобайнида дунёнинг қатор давлатларидан кўп сонли хорижий туристлар оқимини жалб қилиши учун бугунги кунда юртимиз етарли туристик салоҳиятга эгадир.

Фото: Марат Наджибаев

Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳам Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари каби ўзига хос томонларига эга. Жумладан ҳудуднинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи, қадимий маданий мерос объектлари ва шу каби диққатга сазовор объектлари билан ажралиб туради. Юқорида келтириб ўтилган хусусиятлар Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини янада оширади.

Фото: Марат Наджибаев

Туризм соҳасида бунёдкорлик ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, республикага ташриф буюрувчи туристлар учун хизмат даражасини ошириш ва янги қулайликларни яратиш мақсадида шу кунгача кўп сонли жойлаштириш объектлари барпо этилган. Глобал пандемия даврига қарамасдан 2021-йил давомида Қорақалпоғистонга 284 минг маҳаллий ва 25 мингга яқин хорижий туристлар ташриф буюрган.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманлари алоҳида туристик дестинациялар бўлиб ҳисобланади ва улар қаторига Нукус шаҳри, Чимбой тумани, Қорақалпғистоннинг жанубий ҳудуди (Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари) ва албатта Мўйноқ тумани ҳам киради. Ушбу туманларни ҳудуднинг туристик салоҳияти ва ўзига хос томонларидан келиб чиқиб, туризмнинг йўналишлари бўйича алоҳида ўринга эга.

Мўйноқ тумани алоҳида туристик дестинация сифатида бир қатор диққатга сазовор жойларга эга бўлиб, ўзига хос томонлари билан ажралиб туради ва сўнгги йилларда туристлар орасида тобора машҳур бўлиб бормоқда. Мўйноқ бугунги кунда бир вақтнинг ўзида бир неча туризм йўналишлари бўйича туристик салоҳиятга эгадир. Жумладан, Экотуризм йўналишига оид Орол денгизи, Устюрт платоси, Судочье кўли каби табиий объектлар мавжуд бўлиб, маҳаллий туристик корхоналар томонидан ташриф буюрган туристлар учун замонавий йўлтанламас автовоситаларида экстремал джип-тур ташкил этилмоқда. Орол денгизи бўйида жойлашган ўтовлар мажмуасида эса ташриф буюрувчиларда ўзгача муҳитга келиб қолгандек таассуротларини уйғотади. Этнотуризм йўналиши бўйича маҳаллий аҳолининг тарихи, урф-одатлари, ўтмишда Орол денгизи билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва бугунги кунда ҳам сақланиб қолган турмуш тарзи катта ўрин тутади. Масалан Балиқчилар уй-музейи, Орол денгизи тарихи музейи, ҳунармандлар хиёбони каби масканлар ташриф буюрган меҳмонларда Мўйноқ халқининг ўтмишдаги тарихи ва турмуш тарзи ҳақида катта таассуротлар уйғотади. Ўтмишда Орол денгизи ўзининг кўп турдаги балиқлари билан жуда таниқли бўлган. Маҳаллий аҳоли томонидан денгиздан овланган балиқлардан турфа хил мазали таомлар тайёрланган. Мана бугун, Орол денгизи йўқ бўлиб кетаётган бўлса ҳам ўтмишдаги айнан Мўйноқча услубда тайёрланадиган балиқ таомларини қайта тиклаш ва оммалаштириш, шунингдек туристлар орасида кенг тарғибот қилиш мақсадида сўнгги йилларда Мўйноқ шаҳрида “Орол балиқларидан 99 хил таом” деб номланадиган халқаро гастрономик фестивали ўтказилиб келинмоқда. Ўз ўрнида ушбу фестиваль ҳудудда Гастрономик туризм йўналишини  ривожланишида катта ҳиссаси қўшиб келмоқда.

Фото: Марат Наджибаев

Фестиваль ва оммавий тадбирлар мавзусини давом эттирадиган бўлсак, шуни ҳам айтиб ўтиш лозим ки, сўнгги йилларда кўп сонли туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида Мўйноқда “NavrUz” этнофестивали, “СТИХИЯ” халқаро электрон мусиқий, санъат ва илм-фан фестивали, Устюрт текислиги бўйлаб “RALLY-MUYNAK” экстремал автопойгаси каби маданий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар кўп сонли меҳмонларни жалб қилиш билан бирга Орол экологик фожиасига дунё эътиборини тортишда катта аҳамиятга эга. Бундай оммавий тадбирларни 2022-йилда ҳам ўтказиш ва уларнинг сонини кўпайтириш мақсад қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022-йил давомида Республикада ўтказиладиган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг Тақвим режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режага асосан шулар қаторида Мўйноқ туманида ҳам қўйдаги оммавий тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

“СТИХИЯ”

“СТИХИЯ” электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали “Факультет акустики” МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўтказилиб келинмоқда. Ушбу фестиваль илк бор “Факультет акустики” МЧЖ ташаббуси билан 2018 йили Мўйноқ туманида ташкиллаштирилган. Шундан сўнг яна 2019 ва 2021 йили кенг миқёсда ташкил этилиб келинди. Бу йили фестиваль 4-маротаба ўтказилмоқда ва Марказий Осиё миқёсдаги ноёб маданий ва кўнгилочар тадбирга айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди.

Мўйноқнинг Кемалар қабристони» деб аталувчи ҳудида 2022-йил 6-7-8 май кунлари тўртинчн “СТИХИЯ” электрон мусиқа, санъат ва илм-фанфестивали бўлб ўтди. Фестиваль доирасида ёшлар учун турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Мўйноқ тарихи музейида экспертлар, ўқувчилар ва  фестивалга ташриф буюрган туристлар иштирокида орол муаммоларига бағишланган экспертлар суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси вакили Софи Ибботсон мазкур фестиваль орол муаммосини ҳал қилишга ва Мўйноқ вилоятига Самарқанд Буҳоро каби туристлар эътиборини жалб қилишга ёрдам беришини ҳам такидлади.

Мўйноққа дунёнинг турли минтақаларидан туристлар ташриф буюрди. Фестиваль доирасида «Jaslar orayi» да «WE ARE ARAL» расмлар кўргазмаси, миллий либослар ва таомлар кўргазмалари ва яна турли тадбирлар, кун якунида эса ёшлар учун кўнгилочар шоулар ташкил этилди.

Мухбир: Гўзал Шокиржонова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×