3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Май ойида байрамлар дам олиш кунларига уланишидан хабарингиз борми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бюджет ташкилотларида ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун май ойининг дастлабки 9 кунидан 6 куни дам олиш кунлари бўлади. Улар 1–9 май оралиғида фақат уч кун ишга чиқадилар.

Ўзбекистонда май ойи бошида иккита байрам – Рамазон ҳайити ҳамда Хотира ва қадрлаш кунлари нишонланади. Шу боис ой бошида дам олиш кунлари сезиларли кўп бўлади.

2021 йилдан бошлаб ўрнатилган тартибга биноан, қатор байрамлар, хусусан Рамазон ҳайитида ҳам ходимлар камида 3 кун дам олиши белгиланган.

Декабр ойида имзоланган президент фармонига асосан, 2022 йилда ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун 4 ва 5 май қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланган. Бунда Рамазон ҳайити 3 майга тўғри келиши тахмин қилинган.

Рамазон ойи 2 апрел куни бошлангани ҳисобга олинса, ҳайит байрами Ой чиқишига қараб 2 ёки 3 майга тўғри келади. Агар Ийд ал-Фитр 2 майга тўғри келса, қўшимча дам олиш кунлари бир кун олдинга сурилиши мумкин.

2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун*:

  • 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни
  • 3 май, сешанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни*
  • 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни*
  • 5 май, пайшанба – қўшимча дам олиш куни*
  • 8 май, якшанба – одатий дам олиш куни
  • 9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни
  • 15, 22, 29 май (якшанба) – одатий дам олиш кунлари

* Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 2 май ёки 3 май куни нишонланади. Ҳайит 2 майга тўғри келган тақдирда, қўшимча дам олиш кунлари 3–4 май кунларига белгиланиши мумкин.

Ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун май ойида қўшимча дам олиш куни белгиланмаган. Бироқ улар ҳам 4–5 май кунлари (ёки Ҳайит санасига қараб 3–4 май кунлари) дам олишади. Аниқроғи, 5 кун ишловчиларнинг 7 май (шанба) ва 14 май (шанба)даги дам олиш кунлари Ҳайит байрамидан кейинги кунларга кўчирилади.

2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун*:

  • 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни
  • 3 май, сешанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни*
  • 4 май, чоршанба – 7 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни*
  • 5 май, пайшанба – 14 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни*
  • 8 май, якшанба – одатий дам олиш куни
  • 9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни
  • 15 май, якшанба – одатий дам олиш куни
  • 21–22 май, шанба-якшанба – одатий дам олиш кунлари
  • 28–29 май, шанба-якшанба – одатий дам олиш кунлари

* Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 2 май ёки 3 май куни нишонланади. Ҳайит 2 майга тўғри келган тақдирда, кўчирилган дам олиш кунлари 3–4 май кунларига белгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш ҳисобига қопланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×