3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Маҳмуд Холдаров – сиёсий қочқин ёки жиноий жиноятчи. Aнтисемитизмга қарши курашишда Польша учун имтиҳон

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёшларнинг радикаллашувига олиб келадиган зўравон экстремизм ғоялари бугунги куннинг энг даҳшатли иллатларидан бири бўлиб қолмоқда. Айнан шу ҳақида кечагина Тошкентда ўз ниҳоясига етган юқори даражадаги: “БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги” Халқаро конференсиянинг кўплаб иштирокчилари гапиришган эди.

Бундай ғояларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш хавотирлари 3 март куни Тошкентда имзоланган БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши Глобал стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасида қайд этилган.

Кўпгина халқаро ташкилотлар: БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, Марказий Осиёда учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, ШҲТ, МДҲ Аксилтерроризм маркази, фуқаролик жамияти ва илмий доиралари вакиллари, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларидан келган экспертлар, – “Интернет тармоғидаги зўравон экстремизм ва терроризмга енгиб бўлмайдиган тўсиқ қўйиш керак” деган фикрни аниқ ифода этишдилар.

Минг афсуски, дунёнинг барча мамлакатларида ҳам бундай позиция мақбул эмас, бундан ташқари, айрим давлатлар ҳукуматлари эса БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясига амал қилмоқчи эмас. Энг ажабланарлиси шундаки, Европада шундай давлатлар бор ва буни мен ҳозир исботлайман.

Кўп йиллар давомида (ва охирги кунларга қадар) Европа давлатларидан бирида – Украинада яшаган ва қандайдир ишларни қилиб “яратган” – Маҳмуд Холдаров. Қирғизистон фуқароси, этник ўзбек, кўпроқ “блогер Aбдулмўмин” номи билан машҳур, “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” диний-экстремистик ташкилотининг ашаддий тарғиботчиси ва фаоли. Ушбу ташкилот дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, араб дунёси ва Европа Иттифоқида тақиқланган.

У ўзининг Youtube-каналида, Интернетнинг ўзбекзабон майдонидаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини: қарашлари “Ҳизб ут-Таҳрир” партияси асосчиси Т.Набҳонийнинг китобларига зид бўлган Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларига қарши зудлик билан “жиҳод” қилишга ва “халифалик” барпо этишга чақириб, радикал-экстремистик тарғиботни “яратмоқда”.

Блогер ўзини “имом” деб атайди (“маъруза” тингловчилари имомнинг юксак мавқеини тасдиқловчи ҳкч қандай ҳужжатларни сўрамайдилар, шунчаки тинглашади, баъзан оддий ёки умумий ҳақиқатларга рози бўлишади), шу билан бирга у, ёшларни зўравонликка чорловчи, уларда миллий ўзликни англаш, маданий-маънавий ва оилавий қадриятларни йўқотишга олиб келадиган зўравон радикал қарашлар ва эътиқодларни тарқатишни мутлақо табиий, деб ҳисоблайди.

Дарвоқе, айнан мана шундай “маърузалар” нафақат турли хил можаролар, балки ёшларнинг Aфғонистон ва Суриядаги жанговар ҳудудлардаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига жалб этилишига ҳам шароит яратмоқда.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен умматим учун қўрқадиган нарса адаштирувчи (ҳақни беркитиб, залолатга бошловчи) имомлардир”, дедилар”.

Бу ҳадисни Абу Довуд (4252) ва Термизий (2229) ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадис юутун Ислом тарихи давомида Умматни баъзи имомларнинг динга ёт “тушунчалар” ва амалларни (ҳаракатларни) экиш орқали мусулмонларни йўлдан оздириш уринишларидан қутқаришга ҳаракат қилади.

Бундай “олимлар” бугунги кунда замонавий коммуникация технологиялари, Интернет, ижтимоий тармоқлар, видео хостингдан, ўз тарафдорларини бошқа мусулмонлар билан зиддиятга солиб, Умматга нифоқ ва тартибсизлик сепиш мақсадида фойдаланишни ўргандилар.

Ва маълумотсиз, ўқимаган тингловчиларни радикаллаштираётган айнан мана шундай интернет-фаоллари ҳақида, Тошкентда якунланган халқаро конференсияда кўплаб экспертлар сўзладилар.

Махмуд Холдаровга нисбатан унинг ватани Қирғизистонда, ҳамда Ўзбекистонда жиноят кодексининг кўплаб моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

         Хўш, аммо лекин, Украина ҳукуматичи?

2019 йилда Холдаров, Интерпол томонидан берилган ордер асосида, Истанбулдан авиарейс билан учиб келгандан кейин, Украина хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган эди. Aммо Одессанинг Малиновский туман суди ўзини “имом” деб эълон қилган шахсни экстрадиция ҳибсидан озод қилишга қарор қилди. Холдаровни Қирғизистон расмийларига топшириш, халқаро процессуал тартиблар талаб қилганидек, амалга ошмади.

Украинада Холдаровни жиддий кучлар ҳимоя қилишди. Айнан Aбдулмўминни ўз ватанига экстрадиция қилишдан озод қилишни ўз зиммасига олган ўша кучлар томонидан ёлланган адвокат, ўз аргументида қуйидагиларни ишлатди:

  • Aбдулмўминнинг Россия Федерациясининг Қримни қўшиб олишини қораловчи баёнотлари;
  • Aбдулмўминнинг Қримда яшаган ва ҳибсга олинган қрим татарлари – Россияда Федерациясида тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” партияси тарафдорларини қўллаб-қувватлаши.

Юқорида айтиб ўтилган жиддий кучлар нафақат ўз мақсадига эришдилар ва блогерни ҳибсга олиш ордерини бекор қилдилар, балки Aбдулмўминга интернетда фаол ташвиқот олиб бориш имкониятини ҳам яратдилар, ҳамда унга Одессада қулай яшаш шароитларини таъминлашди.

Махсус пуллик ботлар Холдаровга машҳур блогер образини яратишда ёрдам беради, ва унинг видеолари остидаги оддий фойдаланувчиларнинг изоҳлари кундан-кунга ортиб бормоқда.

Унинг итоатсизлик ва тартибсизликка даъватларига эргашувчилар кўпайиб бормоқда, ҳамда унинг баъзи эшитувчи мухлислари уни дарҳол бутун мусулмонларнинг “Халифаси” этиб сайлашни таклиф қилмоқдалар.

Баъзан бу бидъатларнинг барчаси, уларнинг Исломда таълими ва билими йўқлигига қарамай, ҳатто унинг издошларига ҳам аён бўлади.

Мағрурлик, ўзига ишонч ва чексиз рухсат эркинлиги Aбдулмўминни энг ҳурматли ва эъзозли кишилардан бири, ва нафақат МДҲ давлатларида, Ислом дини бўйича мутахассис – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни танқид қилиш, айблаш ва ҳақорат қилиб гапиришга ундади. Бундай жиддий хато унга ўз мухлисларининг катта қисмини йўқотишга олиб келди, чунки улар учун марҳум Шайхнинг обрўси шубҳасиздир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни танқид қилишдаги муваффақиятсизликдан кейин, Aбдулмўмин ўзининг имижини бироз яхшилашга ва бунинг учун кейинги эшиттиришларидан бирига ўзининг қирғизистонлик ватандоши, “Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилоти етакчиси Aбу Салоҳни таклиф қилишга қарор қилди.

“Тавҳид ва Жиҳод” бандитлар тўдаси ҳақли равишда Сурия Идлибидаги энг жирканч гуруҳлардан бири ҳисобланади, ва унинг раҳбари Aбу Салоҳнинг қўллари кўплаб мусулмонларнинг қонига бўялган.

Бидъат бидъатдир, аммо харизматик, Шариат қонунларини яхши биладиган Aбу Салоҳ эса эфирдан фойдаланиб, канал тингловчиларини очиқчасига жалб қилиш учун “ҳижрат” қилишга – Шомга (Сурия) боришга, ҳамда қўлида қурол билан “жиҳод” қилишга чақирган.

Aбдулмўмин тарафдорларини олис Сурияда “шаҳид” бўлиш учун бундай очиқ-ойдин on-line ёллаши, халифаликни тинч йўл билан тиклашга оммавий даъват этаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” мафкурасига ҳеч қандай ҳолатда тўғри келмайди.

Қолаверса, Aбдулмўминнинг мақсади – биринчи навбатда Марказий Осиё мамлакатларида, иккинчидан… Украинада сиёсий “жиҳод” қилишдир. Ҳа, ҳайрон бўлманг, айнан Украинада.

Бунинг тушунтириши жуда оддий. “Ҳизб ут-Таҳрир” партиясининг ўзи ва унинг ўзбекзабон тарғиботчиси Aбдулмўмин, ўзларининг қизғин, номақбул ва жирканч антисемитизмларини яширмайдилар.

Aйнан антисемитизм туфайли “Ҳизб ут-Таҳрир” Германияда тақиқланган. Ва бу ерда, президент Зеленский, ўзининг яҳудий илдизларини яширмасдан, шунингдек, Украина ҳукуматининг баъзи аъзолари каби, украин ерларининг бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги ҳақида гапиришади.

Украинадаги ўзгарган вазият Холдаровнинг шармандалик билан Одессадан Польшага қочиб кетишига олиб келди. Бу Европа давлатида ўзини “имом” деб эълон қилган антисемит ҳибсга олинмаган, аммо, афтидан, унга қонуний мақом бериб, сиёсий қочқин қилиб қўйишади. Менимча, Aбдулмўмин Польшада узоқ қолмайди, балки ундан кўра кўпроқ  қониқарли бўлган Шимолий Европадаги бошқа давлатлардан бирига кўчиб ўтади. Aммо Маҳмуд Холдаров Польшада экан, бу радикал-блогерни миллатлараро адоватни қўзғатгани учун ўз ватанига қайтарилади деб, қандайдир ҳаёлий ва ноаниқ умид қилиш мумкиндир.

Европа Иттифоқига, демократия ва адолатнинг ягона ороли сифатида қарайдиганлар учун, иммиграция соҳасида масъул бўлган Польша ташкилотлари, бу ундай эмаслиги ҳақидаги шубҳаларни йўқ қилишлари керак.

Яшайликчи, кўрамиз…

Искандар МАҲМУДОВ

Ўз навбатида, “Ўзбекистон янгиликлари” nuz.uz сайти таҳририяти ўқувчиларига ушбу мақолада кўрсатилган фактлар тўғрисидаги барча далиллар билан, Aбдулмўминнинг Европа Иттифоқида сиёсий қочқин мақомини бериш ҳақидаги илтимосига изоҳ бериш илтимоси билан Польшанинг Тошкентдаги элчихонаси орқали Польша ИИВга мурожаат қилишларини ваъда беради.

Варшавадан олинган жавоб билан, нашр ўқувчиларини албатта таништирамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×