Автоексперт, «Автостат» таҳлилий агентлиги ҳамкори Игор Можаретто Украина билан боғлиқ вазиятнинг чигаллашуви ва Россияга қарши янги чекловлар оқибатида мамлакатда барча хорижий автоконсернлар ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шу кеча-кундузда Петербургдаги Ҳюндаи заводи эҳтиёт қисмлар тақчиллиги ва логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз ишини тўхтатди. Корхона Ҳюндаи ва Киа автомобилларини ишлаб чиқаради. Бу икки бренд Россия машина бозорининг 22,3% улушини эгаллаган.
Шунингдек, швед автомобил консерни Волво, Ренаулт машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатган. Унинг ортидан Митсубиши Моторс ҳам заводлар ишини тўхтатишни режалаштирмоқда.
Геосиёсий инқироз автокорхоналарнинг нарх сиёсатига ҳам таъсир этмай қолмади – бирданига 20та компания Россияда автомобил нархларини оширди.
Нархларнинг бундай кескин ошишига Украинадаги ҳарбий операсия туфайли рубл курсининг ўзгариши сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, қатор автомобил ишлаб чиқарувчилар дилерларга ўз машиналарини етказиб беришни тўхтатган.
Cитроен, Мазда, Ҳюндаи, Инфинити, Опел, Пеугеот, Ренаулт ва Мерcедес-Бенз компаниялари ҳам автомобил нархларини оширган.
Бу вазият Ўзбекистон автомобил бозорида қандай акс этишини вақт кўрсатади. Аммо ҳозирнинг ўзида биз Ўзбекистонда хориж автомобиллари нархининг оша бошлаганини кузатишимиз мумкин.