“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш суръатларини босқичма-босқич ошириб бормоқда.
Дунё бўйлаб автомобиллар нархининг кўтарилиши суръати кун сайин ошмоқда. Бир неча ой давомида дилерлар талаб таклифдан кўра кўпроқ бўлсада, унинг пасайганини қайд этишди. Демакки, нархларнинг ўсиш тенденцияси ҳам давом этмоқда.
Логистика муаммолари автосаноатнинг инқирозига сабаб бўлган охирги омил эмас эди. Мисол учун, етказиб беришдаги узилишлар туфайли Россия АвтоВАЗ ишлаб чиқариш фаолиятини вақтинча тўхтатди ва маҳсулот қаторини жиддий равишда қисқартирди, бу, албатта, даромадга жуда салбий таъсир кўрсатди. Ҳаммаси бўлиб, 2021 йилда Россиядаги автомобилсозлик корхоналари логистика таъминоти бузилиши туфайли ўтган йилга нисбатан 7,7 миллион дона кам автомобиль ишлаб чиқарди.
Барча йирик компаниялар шу каби қийинчиликларга дуч келди. Масалан, 2021 йил баҳорида Hyundai ўзининг Жанубий Кореядаги асосий корхонаси ишини бир ҳафтага кечиктирди ва Volkswagen бутун дунё бўйлаб деярли 100 мингта автомобиль ишлаб чиқаришдан воз кечишга мажбур бўлди. Ford ва Toyota учун вазият яхши эмас. Ҳатто General Motors АҚШ, Канада ва Мексикадаги учта заводида ишлаб чиқаришни вақтинча секинлаштирди, Жанубий Кореядаги заводларида эса ўтган йили ишлаб чиқариш икки баравар камайди.
Ҳозирча экспертлар ижобий прогнозлар беришдек нозикм масъулиятни ўз бўйнига олмайди, сабаби, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ишдаги қийинчиликлар туфайли юзага келган COVIDдан кейинги шокдан аста-секин узоқлашаётган бўлсада, автосаноат ҳали ҳам ўзини знглагани йўқ. Автомобиллар учун навбатлар ҳануз мавжуд.
“UzAuto Motors” узоқ вақт давомида ишлаб чиқаришнинг барқарор даражасини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, логистикадаги узилишларни муваффақиятли енгиб келмоқда. Бироқ, соҳага бўлган доимий босим остида компания бошқа йирик ўйинчиларни кузатиб, маълум автомобиль моделларини ишлаб чиқариш учун аризаларни қабул қилишни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Хуллас, ўтган йилнинг 20 декабридан бери харидорлар Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларига буюртма бера олмаяпти. Аммо бу вақт ичида компания ходимлари диққатини олдиндан буюртма қилинган автомобилларни яратишга қаратишга муваффақ бўлишди.
Бундай стратегик қадам муҳим роль ўйнади, чунки “UzAuto Motors” 2022 йилнинг январь ойида ўз фаолиятини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш кунига ўртача 342 донадан 420 донагача (+23 %), Lacetti ишлаб чиқариш эса 262 донадан 360 донагача (+30 %) ошди. Бундан ташқари, пайвандлаш цехи ишида рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Устахонада кунига 457 та кузов ишлаб чиқарилади.