- Advertisement -
Бадий гимнастика бўйича Гран-при доирасида бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, якунда учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда мусобақа мезбонлари Ирина Анненкова ва Алина Перфилева эгаллади. Яна бир ўзбекистонлик Ёсмина Раҳимова эса 6-ўриндан жой олди.