Хорижий инсон ҳуқуқлари бўйича интернет майдони суд томонидан 3 йилга қамалган хоразмлик маҳаллий блогер Собиржон Бобониёзов тақдиридан хавотирда.
Айбловнинг моҳияти оддий – 31 ёшли блогер телеграмдаги гуруҳида Президент И.А.Каримов ва Ш.М.Мирзиёевни ҳақорат қилувчи видео ёзувларни эълон қилган.
Маълум бўлишича, видеолар блогер юмшоқ қилиб айтганда “ширакайф”, қўпол қилиб айтганда эса алкоголик мастлик ҳолатида бўлганида чоп этилган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва “эркинликсевар матбуот” вакилларининг фикрича, даҳшатли воқеа содир бўлган: “…Ўзбекистонда сўз эркинлиги, журналистика асослари оёқ ости қилиниб, мамлакат ҳаёти ҳақида адолатли ва ҳаққоний баёнот беришга интилаётган блогер судланган…”.
Мен астойдил одатда бу тарздаги шахсиятга тегадиган ҳақоратлар учун ҳақиқий эрман деган кишилар мушт тушириб, шаънини ҳимоя қилишга мажбур бўладиган бу каби ҳолатлар қанчалик “адолатли ва ҳаққоний” журналистика эканлигини тушунишга ҳаракат қилдим. Бироқ, барибир англолмадим.
Бугун Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти учун либерал-демократик ислоҳотлар ахборот тўлқини устидаги кўпикни саводсиз, жоҳил, ўқимаган, ҳар қандай нарсада шов-шув (хайп) кўтаришга интилаётган блогерлар кўпиртираётгани аён.
Яхшиямки, бундай блогерлар унчалик кўп эмас, лекин улар сўз эркинлигини мутлақо ҳар нарсага рухсат бериш деб тушунишади. Улар учун бу эркинлик – ҳаёт меъёридир. Бунинг эса ажабланарли жойи йўқ.
Лекин такрорлайман. Хорижий матбуотнинг айрим вакиллари суд қарорига нисбатан адолатсиз баҳо беришлари билан яна бир бор бизни ҳайрон қолдиришди.
Хўп, майли, бу Собиржон Бобониёзов умрида “Уч мушкетёр”ни ўқимаган, Александр Дюманинг кимлигини ҳам билмайди. Бу блогер қаҳрамонлари шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қиладиган китобларни ўқимаганлиги аниқ. Эҳтимол, ҳеч қачон ҳеч бир китоб ўқимагандир ҳам, машҳур латифада келтирилганидек: “Блогер ўқувчи эмас, блогер ёзувчи”.
Аммо қалам тутган сиз, маърифатли дунёда яшаётганингиздан фахрланаётганлар, ахир, сизлар китоб ўқийсиз ва биласизки, олдинлари ҳаттоки юмшоқроқ ҳақорат учун ҳам дуэлга чақирилган. Ва ҳаттоки секундантлар бугун “эркин фикр” деб атайдиган ҳақоратларга йўл қўйган “одам” томонида бўлишдан бош тортишарди.
Хоразм вилояти Хазорасп тумани Бўстон қишлоғида яшовчи блогер давлат раҳбарини ёки бошқа бир Ўзбекистон фуқаросини ҳақорат қилганми (ўша оҳангда) қатъий назар жазоланиши керак эди.
Бу каби ҳақоратлар жиноят ҳисобланади ва улар учун жазо меъёрга айланиши лозим. Акс ҳолда, жаҳолат жамиятимизни охир-оқибат ўз домига тортади.
Ҳозир кўпчилик давлат раҳбарини ҳақорат қилиш қамоқ билан жазоланадиган давлатларни номлайди.
Шундай суд қарорларига аниқ мисоллар келтираман.
Польшада президентни ҳақорат қилиш уч йилгача қамоқ ёки жарима ёки жамоат ишлари билан жазоланади. Польшага ташриф буюрган хорижий давлат раҳбарларини ҳақорат қилганлик учун ҳам жазо назарда тутилган. Шундай қилиб, 2005 йилда Польша оммавий ахборот воситаларидан бирининг эгаси Польшага ташриф буюрган Рим папасини ҳақорат қилгани учун 20 000 злотий миқдорида жаримага тортилган. 2012 йилда президент Бронислав Коморовски ҳақидаги сайт яратувчиси ўн ойлик жамоат ишлари билан жазоланди.
Нидерландияда қироличани ҳақорат қилиш беш йилгача, қироллик шахсининг турмуш ўртоғини ҳақорат қилиш эса тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 2012 йил август ойида Twitter фойдаланувчиси қиролича Беатрикс II ни ҳақорат қилгани учун олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бу судда айбланувчида Аспергер синдромининг мавжудлиги енгиллаштирувчи ҳолат бўлди.
АҚШдан ҳам баъзи мисоллар.
АҚШда президентга таҳдидлар қонун билан жазоланади. Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида яшовчи ёш афроамерикалик Донте Жамар бунга амин бўлди: у АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обамага таҳдид солган бир неча твитлари учун олти ой қамоқ ва бир йил шартли муддатга ҳукм қилинган. “Махфий хизмат Баракни пешонасига ўқларни жойлаштирганимда уни ҳимоя қила олмайди”, — гап сотганди Симс.
Алабамалик 28 ёшли Джарвис Бриттон эса “Президентни цианид билан ўлдирайлик” деган твит ёзгани учун бир йилни панжара ортида ўтказди. Ҳимоячи бу шунчаки ҳазил эканлигига ишонтиришга уринди, бироқ суд келтирилган бу важ билан рози бўлмади.
Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Николас Савино ҳам бир йилга яқин қамоқда сақланган. У Оқ уй веб-сайтида қуйидаги мазмундаги пост қолдирган: “Президент Обама – Дажжол. Конституцияни бузиб ёки кетасан, ёки сени ўтиб ўлдиришади”.
Ўзимизга қайтсак, пировардида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, ҳар бир инсоннинг ҳаёти, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади.
Шундай экан, бир-биримизни ҳурмат қилайлик, очиқ-ойдин жиноятларда айбдорларни ҚОНУН доирасида жазолайлик.
Анвар Икрамов