11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Инсон қадри ҳимояда бугун

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда фуқароларнинг уй-жой таъминотини яхшилаш борасида рўёбга чиқарилаётган дастурлар “Инсон қадри учун” эзгу ғоя ва мақсадга йўналтирилган. Зеро,инсон оиласи билан тинч-тотув яшаш учун ўз уйига эга бўлсагина кўнгли хотиржам тортиб, ҳаётдан рози бўлади, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан қарайди. Инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат замирида аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, айниқса, кам таъминланган ва ўзгалар кўмагига муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишдек олижаноб мақсадлар мужассам.

Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилиб, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида “Халқпарвар” комиссияси фаолияти ташкил этилган. Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши котибиятида ўтказилган йиғилишда бу борада амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишда “Халқпарвар” комиссиясига катта масъулият юкланади.

“Халқпарвар” комиссияси ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан кенг ҳамкорлик қилади. Жумладан, комиссия фаолияти бўйича туман кенгаши сессияларида ҳар ойда ҳисоботлар тақдим этилиб, арзон уй-жой қурилиши соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар олиш тартибини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши “Халқпарвар” комиссиясини жалб қилган ҳолда ҳар ойда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, қурилиш ташкилоти раҳбарларининг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни аниқлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан ахборотини, ҳар чорак якунида туман ҳокимликлари томонидан ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижроси ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини сессияларда муҳокама қилиб боради. Комиссия аъзолари аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларида тугаллаш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидия олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб боради. Ўрганиш натижаларига кўра, бажарилмаётган ёки ортда қолаётган тадбирлар бўйича тегишли чораларни кўриш, мутасадди идора ва ташкилотлар ҳисоботларини эшитишга таклиф этиш, зарур ҳолларда, республика даражасида ҳал этилмаётган муаммоларни ҳудуддаги сенатор орқали масъул вазирлик ва идораларга етказади.

Уй-жой билан таъминлаш бўйича, туманда жами  1200 нафар уй-жойга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, шундан, жорий йилда 60 нафарига бериляпти.

         Қибрай туман кенгаши “Халқпарвар” комиссияси депутатлари “Меҳнат” МФЙ ҳудудида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар учун қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари сифати, муддати, инфратузилмалар билан таъминланишини ўрганди. Бу ерда “Qahramon qurilish servis” MCHJ томонидан 3 та 5 қаватли уй қурилмоқда. Бугунги кунда 60 та хонадон учун ( 45 та 2 хонали, 15 та 3 хонали) қурилаётган уйларнинг электр монтаж ва ички сувоқ ишлари якунига етказилган.

  • Ҳозирда 60 фоиз қурилиш-монтаж ишлари якунига етган. Зарур қурилиш ашъёлари етказиб берилиши билан уйларнинг том қисми ёпилиб, фасадларни таъмирлаймиз, дейди “Qahramon qurilish servis” MCHJ иш юритувчиси Ойбек Абдуалиев.

“Халқпарвар” комиссияси, шунингдек соҳада бюрократия ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиб, халқ депутатлари туман кенгашига муҳокамага киритади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун яратилаётган имкониятлар, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, ипотека кредитлари, субсидиялар ажратишга доир ҳисоботларни эшитиш бўйича ўтказиладиган сессияларни, жамоатчилик назорати натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, бу борада маҳаллий кенгаш депутатларининг муносабатини бериб боради.

Дониёр Юсупов, Халқ депутатлари
Қибрай туман Кенгаши депутати “Халқпарвар” комиссияси аъзоси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×