7.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Маҳалла раиси югурдак эмас! Қўйинглар, у аҳоли билан ишласин. Одамларни рози қилсин.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Қайли лавозимда ишламасин, масъул шахснинг ўзига хос фукционал вазифалари мавжуд. У ўзиинг вазифасини бажарганлиги учун маош олади. Ўзидан юқори турувчи амалдорнинг тазйиқи билан бошқа ишни бажаришга мажбур этилса, асосий иши ўлда-жўлда бўлади.

Кўп йиллар давомида маҳалла раислари ҳокимлик ва қатор идораларнинг тазйиқи остида ўзларига хос бўлмаган ишларни бажаришга мажбур бўлиб келган эди. Ярим кечагача турли йиғилишларда жалб қилинарди, ўзига дахли бўлмаган тадбирларда фон сифатида қатнашишга, ҳокиму ҳокимчаларнинг инжиқликларини кўтаришга маҳкум эди.

Кейинги икки йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тизимда катта ўзгаришлар юз берди. Жумладан, маҳалла раислари нуфузини оширишга эътибор қаратилди, уларни ўз вазифасига дахлдор бўлмаган юмушларга жалб қилмаслик ҳақида аниқ кўрсатмалар берилди. Афсуски, айрим раҳбарчалар бу талабнинг моҳиятини англамасдан ёки писанд қилмасдан келишмоқда.  

“Маҳалла раиси қачон обрўли бўлади? Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса. Ҳамма масала аввало маҳаллада ҳал бўлсагина, одамлар рози бўлади”.Бу давлатимиз раҳбарининг айтганлари.

Сектор бўладими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлар бўлими ёки бошқармаси бўладими, вазирлик бўладими маҳалла ходимлари ва раиси қандай ишлаётганлигини аниқлаш учун жойига келиб, фуқаролардан “маҳалла раисини танийсизми, унга мурожаат қилганмисиз, муаммоларингизни ечишда қатнашяптими, аҳоли билан муомала қилишни биладими” деган саволларга жавоб изласа, мақсадга мувофиқ бўларди.

Аслида, сектор ва бўлим мутасаддиларининг вазифаси маҳалла ходимларини турли идораларнинг ноўрин талабларидан ҳимоя қилиш эмасми? Улар эса креслосида ўтириб олиб, бошқа идоралар бажариши лозим бўлган топшириқларни маҳаллага жўнатиш билан овора. Мана, аниқ мисол.

8 февраль соат 11-08да қуйидаги топшириқ олдик: “Зудлик билан маҳаллада ўзиг тўқ, имконияти бор 2 та оиланинг 2 нафар фарзандини буганнинг ўзида (!!!) соат 14-00га қадар шаҳар мудофаа ишлари бўлимига олиб боришингизни ва натижаси бўйича бўлимга ахборот беришингизни сўраймиз”. Шундан сўнг шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи исми ва телефон рақами келтирилган.

Шу ернинг ўзида яна бир топшириқ берилган бўлиб, маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундиришда кўмаклашиш сўралган. Бироз ўтиб яна бир топшириқ олдик. Унда ҳам “Мароқанд обод” ДУК инспектори билан биргаликда реал қарздорлик хақида далолатнома тузиб, оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига юбориш сўралган.

Бундан бир неча кун аввал шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда солиқ инспекцияси раҳбари ер ва мол-мулк солиғини ундиришда кўмаклашишни сўраган эди.

Бу фақат учтагина ташкилотнинг топшириғи. Бундай идоралар эса талайгина. Маҳалла раислари ҳудудда амалга оширилаётган ҳамма ишларга масъуллигини англаган ҳолда йиллар давомида бу юмушларни бажариб келмоқда. Аммо…

Нега ўша идораларнинг вакиллари маҳаллаларга келиб, ўз вазифасини бажармайди? Нега қўнғироқ қилиб ёки сектор ва бўлим орқали маҳалла раисларига тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилади?

Шаҳар ҳокимлигида бўлган йиғилишда мен барча соҳаларда ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, аммо масъул идора ходими келиб, бирга ишлаши кераклигини айтган эдим. Масалан, маиший чиқинди бўйича дебитор қарзларнинг анча қисми нореал бўлиб, уни “Мароқанд обод” ДУК инспектори билан бирма-бир текшириш керак. Бунинг учун инспектор маҳаллади бўлиши шарт-ку! Ёки солиқ инспекцияси ҳозиргача бу йил хонадонлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича тўланадиган суммани аниқлаб, маҳаллаларга маълумотнома юборган эмас.

Йигитларни ҳарбий сафарбарликка жалб қилиш муаммо бўлиб турибди. Бир ойлик ҳарбий хизматнинг нархи баланд – 5 миллион 200 минг сўм. Уни камайтириш лозимлиги ҳақида жамоатчилик билдираётган таклифлар негадир инобатга олинмаяпти.

Хулоса қилиб таъкидламоқчи эдимки, маҳалла раислари ишдан қочмайди. Фақат мутасаддилар уларнинг фукционал вазифаси нима эканлигини англаган ҳолда улардан иш сўраса, маҳалла аҳолисининг розилиги даражасига қараб фаолиятига баҳо берса, мақсадга мувофиқ бўларди. Давр талаби ҳам, давлатимиз раҳбари талаби ҳам шу эмасми?!

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” МФЙ раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×