11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Давлат тиббий суғуртасидан аҳолига нима фойда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёда ҳукм сураётган пандемия сабаб инсонлар ўз соғлигига анча эътиборли бўлиб қолишди. Кўпчилигимиз шу икки йилда тиббий хизматлар учун сарфлаган маблағларимиз миқдоридан адашиб ҳам кетдик, назаримда.. Касаллик ва унинг асоратларини бартараф этиш харажатлари анча-мунча одамни ҳолдан толдириши ҳам бор гап.      

Ҳозирда кўплаб мамлакатларда махсус тиббий суғурталаш жамғармалари фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий мақсади – беморларга сифатли тиббий ва профилактик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурталаш тизимини молиялаштиришдир. Юртимизда ҳам Сингапур, Жанубий Корея, Япония, Франция, Германия, Норвегия, Россия каби давлатларнинг бу борадаги тажрибалари асосида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилди.         

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши аҳоли орасида турли шов-шувлар ва саволларга сабаб бўлмоқда. Суғуртадан аҳолига нима фойда? Ишлайдиган ва ишсизлар тиббий суғуртаси қандай бўлади? суғурта полисини қаердан оламиз? унга ким пул тўлайди? Бу ва бошқа бир қатор саволларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг вакиллари жавоб бериши.

Мамлакатимизда давлат тиббий суғуртасининг вазифалари нималардан иборат ва уни ташкил этишга қандай зарурат бор эди?

Фаррух Шарипов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори:

– Мамлакатимизда инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлигига бўлган эътибор кундан-кунга ўз самарасини бериб келмоқда. Айниқса, шифо масканларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, фуқаролар, қолаверса, даволанувчилар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

         Айниқса, фуқароларни давлат томонидан тиббий суғурталаш масаласи Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топди.

 Унга кўра, Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Бизнинг асосий вазифамиз давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш. Аҳолининг барча қатламларини давлат томонидан кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этишда иштирок этамиз.   

Шунингдек,  Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2021 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг охирига қадар тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини янги модели ва молиявий механизмлари синовдан ўтказилмоқда.

Ҳозирда Сирдарё вилоятидаги 11 та туман тиббиёт бирлашмаси (шаҳар тиббиёт бирлашмаси), 18 та Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари билан шартномалар имзоланди. Ушбу шартномаларга асосан бирламчи тизим муассасалари уларга бириктирилган аҳоли сони ва таркибидан келиб чиқиб, диспансер хизматларини кўрсатувчи муассасалар глобал бюджет асосида ва стационар муассасалар бажарилган ишлар натижаси (даволанган ҳолатлар) бўйича молиялаштириш тизимига ўтказилди.

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат буюртмаси асосида даволанган беморларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда унинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлигини, ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағларини бошқариш, уларни самарадорлигини доимий мониторинг ва назорат қилиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.

Бунда, Жамғарма шартнома асосида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан даволанган ҳолатлар учун ҳақ тўлайди, беморларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини тасдиқланган стандарт ва протоколларга мувофиқлигини назорат қилади ҳамда клиник харажатлар гуруҳларини ишлаб чиқиш ва “ҳар бир даволанган ҳолат учун” тўлов услубини жорий этиш учун барча даволанган ҳолатлар ҳисобини юритади.

Хўш, бу билан  тизимда қандай ўзгаришлар бўлади? Бу “Кафолатланган пакет” аҳолининг қўлига бериладими?

Шуҳрат Алимардонов, Давлат тиббий суғуртасини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи:

-Аввало, касалликларни эрта аниқлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини янада оширишга эришилади. Пакетларга келсак, Янги тизимда ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади. Пакетлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда  Ўзбекистон фуқаролари, юртимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади. Бу нима беради? Бунда энг катта ўзгариш фуқаро пакет доирасида текширувлардан ўтади, шифокор тавсияси, йўлланма ва барча амалиёт электрон равишда амалга оширилади.

Энди бемор текширувлар ва таҳлиллар натижасини билиш учун шифохонага келиши шарт эмас, натижаларга қараб, оилавий шифокор сизга стационар даволаниш учун қачон, нечида, қаерга бориш кўрсатилган йўлланмани мобил рақамингизга смс қилиб юборади. Зеро, оилавий шифокорлар аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларни мониторинг қилиш, касаллик тарихини юритиш, дори воситалари учун рецепт ёзиш ва кафолатланган пакетга мувофиқ тиббиёт муассасаларига йўналтиришни ягона электрон платформа орқали бажаради. Бу эса бемор ва соҳа ходимлари ўртасида юз бериши мумкин бўлган кўплаб тушунмовчиликларни олдини олади. Бунда ҳар бир фуқаронинг рақами бўлади. Шу мақсадда муассасаларда кўчалар, маҳаллалар, уйлар кодлаштирилмоқда. Шунда фуқаролар ҳудуднинг қаерига борса ҳам пакет доирасида тиббий хизмат олади. Бу пакетларнинг муддати бўлмайди ва ҳаммага тенг бўлади.

Тегишли ҳужжатлар билан танишиш жараёнида аҳолини умри узайиши, касалликлар эрта аниқланиши ҳақидаги маълумотларга дуч келдик. Бунга қандай эришилади?

         – Бунда энг биринчи бўлиб, аҳоли сони ва уларнинг касалликларининг хавф гуруҳлари аниқланади — 1. Соғлом, 2.Соғлом, аммо айрим параметрларда касал. 3. Сурункали 4. Ногиронлар ёки ётиб қолганлар. Бу гуруҳларнинг базаси шакллантирилгандан кейин касалликларни эрта аниқлаш яъни 2 хавф гуруҳидагиларни 1 гуруҳга ўтказиш чоралари кўрилади. 3-4 гуруҳларни ҳам соғломлаштириш, уларга ўз вақтида мунтазам ёрдам кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Аслида ҳам оилавий шифохонада профилактика тадбирлари ўз вақтида олиб борилса, одамлар амбулатория шароитда даволаниб стационарга эҳтиёж қолмайди. Биз энди стационарга касални кам юборамиз у эса ўз-ўзидан оптималлашади. Ҳозирда фуқаролар қандай ҳолатда, қайси касалликлар бўйича мурожаат қилади, қайси дорилар кўпроқ керак бўлиши борасидаги талаблар ўрганилмоқда.

Келгусида кафолатланган пакет асосида тиббий хизматлар кўрсатишга нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин. Бунда ажратилган бюджет маблағларининг самарадорлиги ва натижадорлиги Жамғарма томонидан доимий мониторинг қилиб борилиши кўрсатилган.

Шу тариқа кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари уч босқичда амалга оширилади. Энг аввало, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида, 2023 йилга бориб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида мазкур тажриба қўлланилиб, 2025 йилда эса юртимизнинг барча ҳудудлари қамраб олинади.

          Умида Газиева-Давлат тиббий суғуртаси методологияси бўлими бошлиғи,

-Суғурта сўзи кўпчиликда мажбурий, фойдасиз нарса, нега керак, деган салбий реакция беради. Негаки, кўп ҳолларда суғурта мажбурий бўлиб, одамлар суғурта компанияларига тегишли миқдорда маблағ тўлаб, суғурта полислари сотиб олади. Унда кўрсатиладиган хизматлар акс этган бўлади. Ҳамма нарсани суғурта қилиш мумкин. Оддий қилиб айтсак, суғурта маълум бир маблағ эвазига сени сақлаймиз, кафолатланган хизмат кўрсатамиз, деган маънода тушунилади.

Эндиликда давлат ҳисобидан ҳар бир фуқаронинг саломатлиги суғурта қилмоқда. Бироқ, бунда аҳоли пул тўламайди. Давлат ҳар бир босқичда аввалги каби тиббий хизматни бепул кафолатлайди. Шундан суғурта маъноси келиб чиқмоқда. Бизнинг вазифамиз эса давлатнинг пули эвазига аҳолининг соғлиғини сақлаш. Давлат аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматни кафолатлаяпти. Аслида ҳам биз давлат тиббиёти бепул деганимиз билан у текин бўлмаган. Бунинг учун давлат бюджет маблағларидан тўлаб келган.

Келинг, очиқроқ тушунтириш берайлик. Давлат олдин ҳам берган, энди ҳам беради, деган фикрни келтирдингиз. Унда нима ўзгарди?

-Аслида, ҳеч нарса ўзгармагандай, фақат мурожаат тартиби ўзгарди. Авваллари бемор тор доира шифокорига мурожаат қилиб кетаверган бўлса, энди бундай бўлмайди. Аввало, ҳар бир инсон ўз ҳудудидаги оилавий шифохонага бириктирилган бўлиши керак. Фуқаро оилавий шифохона эшигидан кириши билан уни рўйхатга олиш, шифокорга кириши, таҳлиллардан ўтиши барчаси назоратга олинади. Кафолатланган хизматлар текин. Бироқ, унинг текинлигини таъминлашнинг шартлари, стандартлари, ҳажми бор.

Кузатадиган бўлсак, аҳоли оилавий шифохонага бир неча сабабларга кўра келиши мумкин — профилактика учун, нимадир безовта қилса ёки ҳамшира чақирганда, эмлашга.Агар фуқаро эшикдан кириб бошим оғриди, деса доктор унинг қон босимини ўлчайди, қонини таҳлил қилиш, қанд миқдорини аниқлаш учун лабораторияга юборади. Шунда ҳам оилавий шифокор ташҳез қўйишга иккиланса, беморни тор соҳа докторлари, мисол учун, кардиологга йўлланма ёзиб, кўп тармоқли шифохонага юборади. Шу тариқа ташҳез қўйилади ва керакли дорилар ёзиб берилади. Жарроҳлик амалиёти керак бўлса, хизматлар доираси кенгайиб бораверади. Шу тариқа ҳар бир муассасада тиббий хизматлар рўйхати шакллантирилади.

Бунда оилавий шифокор ҳар бир муассаса тури бўйича тиббий хизматлар ҳажми ва клиник протоколларга мувофиқ, тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда туман, вилоят ҳамда республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар беради. Республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда, шунингдек, кафолатланган пакетга киритилмаган тиббий хизматлар пуллик асосда кўрсатилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×