Ўзбекистонда базавий ва суперконтракт тўловларини амалга ошириш муддати 10-июнгача узайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълим муассасаларида базавий ҳамда табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддатини 10 июнга қадар узайтирди.

Мазкур қарор абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасаларидан келиб тушган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

Янги тартибга кўра, бакалавриат ва магистратура босқичларига қабул қилинган, дарс машғулотларида қатнашиб якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабалар, шунингдек, ўқишини кўчирган ёки қайта тиклаган талабалар учун ўқиш тўловининг 100 фоизини амалга ошириш ва талабаликка қабул қилишни расмийлаштириш муддати узайтирилди.

Вазирлик маълум қилишича, иккинчи ва ундан юқори курсларда таҳсил олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддати заруратга қараб олий таълим муассасалари раҳбарияти қарори билан қўшимча равишда ҳам узайтирилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент ва ROX Group асосчиси билан инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Вьетнамнинг ROX Group инвестиция гуруҳи асосчиси Ань Туан Чан билан учрашув ўтказди. Томонлар...

Больше похожих статей