Давлатнинг ва бахтнинг эрта кеча йўқ дейишади. Худди шундай, фарзанд кўришнинг ҳам истиқболини инсон белгиламайди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасида 738 нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аёллар фарзандли бўлишган.
Ҳудудлар кесимида 40 ва ундан юқори ёшда фарзандлик бўлган аёллар сони:
Қорақалпоғистон Р. – 68 та
Андижон вилояти – 51 та
Бухоро вилояти – 37 та
Жиззах вилояти – 35 та
Қашқадарё вилояти – 86 та
Навоий вилояти – 27 та
Наманган вилояти – 42 та
Самарқанд вилояти – 79 та
Сурхондарё вилояти – 73 та
Сирдарё вилояти – 25 та
Тошкент вилояти – 51 та
Фарғона вилояти – 35 та
Хоразм вилояти – 40 та
Тошкент шаҳри – 89 та