17.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 20 октября, 2024

Президент томонидан илгари сурилган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” республика танловида ИТСМ ходими ТОП-100 таликка кирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча Тошкент шаҳридаги Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги, ИТ Парк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил етилган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” республика танлови бир қатор йўналишлар бўйича ўтказилди.

Екология, қайта тикланувчи енергия манбалари ва кимё технологиялари йўналиши бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази Мактабдан ташқари таълим ва електрон ресурсларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Aбдувахидов томонидан таклиф етилган “Менинг дарахтим” (“Мй трее”) лойиҳаси финал босқичида ғолиб деб топилди ва танловда ТОП-100 таликдан жой олди.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади, бугунги ва келгусидаги екологик вазиятни инобатга олиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилган дарахт екиш ҳамда ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот-муассаса, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топишини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган инновацион йечимларни ўз ичига олади.

Еслатиб ўтамиз, мазкур республика танловида умумий қатнашчилар сони 25094 нафарни ташкил етиб, улар орасидан енг сара 100 ғоя муаллифлари “Ўзбекистон учун 100 ғоя” махсус дипломи, статуетка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги “Ўзбекистон ёшлари” иккинчи форумида ўз ғоялари билан қатнашиш ҳамда Президент ва Ҳукумат раҳбарларига тақдим етиладиган “Ўзбекистон учун 100 ғоя” албомига ва Ўзбекистоннинг ТОП-100 ёшлари сафига кириш имкониятини қўлга киритдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўнгги 9 ойда метро қанча йўловчига хизмат кўрсатган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 млн нафар йўловчи ташилган.  Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг...

Больше похожих статей

×