Унда Учтепа туман ҳокими Ф.Абдуллаевнинг 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилдаги режаларига бағишланган мурожаати тингланди.
Мурожаатда таъкидланишича, тумандаги эҳтиёжманд оилалар, тиббий ёрдамга муҳтож фуқаролар ва моддий кўмак бериш ишларига давлат бюджетидан 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари йўналтирилган.
Бу маблағ ҳисобига “Темир дафтар”ги 622 та оила,“Аёллар дафтари”ги 6718 нафар хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”ги 4652 нафар ёшларга моддий, маънавий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди. Табиийки ушбу фуқаролар Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари асосида дафтарлардан чиқарилди.
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Учтепа туманида умумий ҳисобда 214,5 млн. доллар бундан 52,3 млн. доллар миқдоридаги хорижий инвестиция маблағи ўзлаштирилди. Бу дегани 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари учун белгиланган режа 100,5 фоизга бажарилди.
Ишга туширилган 82 та лойиҳаларнинг 40 таси хизмат кўрсатиш,
29 таси ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 13 таси турар-жой лойиҳалари ўз фаолиятини бошлади ва 2452 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
2020 йил якунига қадар инвестиция дастури доирасида 263.1 млн. долларлик 91 та лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилди. Шундан, 94.2 млн. доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Айнан мана шу лойиҳалар эвазига туманда 4410 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
2021 йил 1 декабрь ҳолатига тумандаги экспортёр корхоналар томонидан 60,6 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилиниб, жорий йилнинг 11 ойлик учун белгиланган 43,4 млн. доллар прогноз 139 фоизга бажарилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 237 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга кўмаклашган ҳолда уларнинг фаолиятини тиклашга эришилди ва 1435 нафар фуқаролар янгидан тадбиркор сифатида рўйхатга олинди.
Маърузада таъкидланишича, тумандаги кўп-қаватли уйларнинг 10 минг кв.м. том қисми мукаммал ва 20 минг кв.м. қисми жорий таъмирланди.
Кўп қаватли уйларнинг 311та кириш йўлаклари, 29 та лифт кабиналари, 85 та электр тақсимловчи шитлар ва 65 та уйларнинг фасад қисми ҳамда 133 та уйларнинг ертўла қисмлари жорий таъмирланди. 31 та уйларга янги замонавий лифтлар ўрнатилди.
12 минг п/метр тик қувурлар ва 3 минг п/метр ирригация тармоғлари ва 40 та болалар майдончалари жорий таъмирланди. Кўп қаватли уйларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 30 та кузатув мосламалари ўрнатилди.
2021 йил мобайнида 60 та маҳаллаларнинг 750 минг кв.метр йўллари асфальтлаштирилди.
Бундан ташқари аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида жами
5,2 минг кв.м.замонавий пиёдалар йўлаклари қурилди.
Туман ҳудудида 3 та боғ барпо этилиб, 10 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари экилди.
Туман ҳокими ўз мурожаатида 2022 йилда туманда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар билан йиғилганларни яқиндан таништирди.
Сессия якуни билан туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари томонидан мурожаат юзасидан йўлланган саволларга жавоблар берилди.