11.4 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими халқ олдида ҳисобот берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил учун белгилаб олинган вазифалар ижроси, эришилган натижалар ва келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олиниши учун, барча мутассадди раҳбарлар учун ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини ошириш, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолининг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлиши жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти Қибрай туманидан, Мирзо Улуғбек туманига 2 294,6 гектар майдондан иборат 13 та маҳалла қўшилиб, маҳаллалар сафи 70 тага етди. Натижада Мирзо Улуғбек тумани пойтахтнинг энг йирик туманига айланди.

Туман аҳолиси 314,5 минг кишини ташкил этиб (Қибрай аҳолиси билан), шундан, иқтисодий фаол аҳоли сони 251,6 минг кишини, банд аҳоли сони 243,7 минг кишини, ишсизлар сони 7,8 минг кишини, ишсизлик даражаси 7,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Биргина хизматлар соҳасида янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган режа 40 432 тани ташкил этиб, 1 декабрь ҳолатига 34 067 тани, яъни 85 фоизга бажарилмоқда. Мазкур режани йил якунига қадар 102 фоизга бажариш белгилаб олинди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида жорий йилнинг ўзида 8,5 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 500 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Бюджет ижроси бўйича йиллик контингент режаси 1,7 трлн сўм белгиланган бўлиб, 1 декабрь ҳолатига амалда 1,6 трлн сўмга яъни 95 фоизга таъминланмоқда.

Тумандан рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 1 декабрь ҳолатига 10 959 тани ташкил этиб, шундан фаолият юритаётган 10 571 та, фаолият юритмаётган 388 та, жорий йилда янги ташкил этилган 1 840 тани ташкил этмоқда.

Бугунги кунга келиб ҳар 1 000 иқтисодий фаол аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлар сонитуманда 80 бирликка етди, ваҳолангки ушбу кўрсаткич
2016 йилда 47 бирлик бўлган эди.

Туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари жумладан,

— Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,0 фоизга,  аҳоли жон бошига 13,0 млн сўмдан тўғри келади;

— Хизмат кўрсатиш ҳажми 6,8 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5 фоизга, аҳоли жон бошига 23,8 млн сўмдан тўғри келади;

— Пудрат қурилиш ишлари 2,2 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизга, аҳоли жон бошига 7,7 млн сўмдан тўғри келади;

— Чакана савдо айланмаси 2,4 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,7 фоизга, аҳоли жон бошига 7,9 млн сўмдан тўғри келади.

2021 йил якунига қадар ўзлаштириладиган умумий инвестициялар ҳажми лойиҳа ташаббускорларининг маълумотларига асосан 4,3 трлн.сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Мазкур кўрсаткич 2020 йилдагига нисбатан 0,9 трлн.сўмга кўп яъни 26,4 фоизга ўсишга эришилади.

Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра туман инвестиция дастурига мувофиқ умумий қиймати 2,2 трлн.сўм бўлган 65 та лойиҳалар ишга туширилди ва 1 368 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда йил бошида 796 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати – “Темир дафтар”да мавжуд бўлган бўлса, 1 декабрь ҳолатига 628 та оилалар Халқ депутутлари туман Кенгаши қарорлари асосида “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан йил бошидан мазкур оилалар учун жами 1,7 млрд сўм маблағлар ажратилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 4 183 нафар хотин-қизларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал этилди, жумладан, 393 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 97 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 91 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилиб, уларга имтиёзли кредитлар ажратилди. 1099 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, 30 нафарига турар-жой конпенсацияси тўлаб берилди. 379 нафар хотин-қизларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатилди. 1246 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, 1178 нафар хотин қизларга эса психологик ёрдам кўрсатилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон ҳамда 28 апрелдаги 250-сон қарорларига мувофиқ, “Ёшлар дафтари”га жами 2 411 нафар ёшлар киритилиб, шундан 2 308 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”да мавжуд ёшлар сони 103 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилда туманда ёшларга оид давлат сиёсатини сифатли амалга ошириш ва ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш натижасида
2 154 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шундан, 667 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди, 469 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқиш учун йўналтирилди,
475 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқиш учун йўналтирилди, 740 нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга муайян йўналишда фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдамлар кўрсатилди, 47 нафар ёшларга 1 млрд. 435 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.

2021 йил давомида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 531 нафар ёшларга 1 млрд. 913,6 млн. сўм миқдорида ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

“Бешта муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга эса жами 2 млрд. 533,4 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари сарфланди.

Туманда жами 104 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 62 та давлат ва 42 та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Мазкур йилда боғчаларда қамров даражаси 104,1% ни ташкил этиб, туманда мактабгача таълим ташкилотлари тизими қуввати 22 минг 570 ўринни ташкил этмоқда.

Туман мактабгача таълим бўлимида 2021 йил давомида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 4 та (274, 378, 446, 471-сон) мактабгача таълим ташкилотлари капитал таъмирланиб, уларга 4,2 млрд. сўм миқдорида пул маблағлар ажратилди.

Шунингдек, жорий йилда 9 та (14, 137, 223, 410, 367, 312, 270, 148, 232) мактабгача таълим ташкилотлари жорий таъмирланиб, жами 6 млрд. сўм миқдорида пул маблағлари ажратилди.

Туман Халқ таълими бўлими тасарруфида 32 та умумтаълим мактаби, 4 та ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблар, 2 та махсус мактаб-интернатлар, 1 та Президент мактаби ва 6 та нодавлат умумтаълим мактаблари фаолият юритмоқда. Мазкур умумтаълим мактабларда жами 47 394 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

2020-2021 ўқув йилида жами 3 315 нафар битирувчилардан 1 955 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, 98 нафари коллеж ва техникумларда таҳсил олмоқда, 11 нафари ҳарбий хизматга кетган, 35 нафари чет элга кетган, 16 нафари турмушга чиққан, 1 058 нафари ўзини-ўзи банд қилган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар, 133 нафари норасмий секторда бандлиги таъминланганларни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда, битирувчи-ёшлардан 9 нафари бандлиги таъминланмаган бўлиб, улардан 3 нафари ногиронлиги мавжуд бўлганлиги сабабли, 6 нафари ўз хоҳишига кўра ота-онаси қарамоғида қолмоқда.

Жорий йилда туманда 1 286 та маданий, маънавий ва мафкуравий иммунитетни оширишга қаратилган тадбирлар ташкиллаштирилиб, уларга 78 946 нафар ёшлар қамраб олинди.

2021 йил давомида тумандаги маҳаллаларда жами
189 маротаба “Ҳоким ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб, уларда 3 380 нафарга яқин ёшлар иштирок этдилар. Ўтказилган учрашувларда ёшлар томонидан жами 638 та турли мурожаатлар кўтарилган бўлиб, уларнинг
423 таси жойида ҳал этилди, 64 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 151 таси “Йўл харитаси”га киритилиб, бугунги кунда мазкур муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Туманда коронавирусга қарши жами эмланиши режалаштирилган аҳоли сони 202 386 нафар ташкил этади.  

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бюджет параметрлари доирасида Марказий кўп тармоқли поликлиниканинг ички қисмини жорий таъмирлаш ишлари учун 78,4 млн. сўм ва 1-сон фтизиатрия поликлиниканинг совук сув тизимини таъмирлаш ишлари учун 16 млн. сўм ва  9-сонли оилавий поликлиниканинг том кисмини жорий таъмирлаш учун 392,7 млн. сўм  маблағлар ажратилди.

Обод маҳалла” дастури доирасида туманда жами 332 172 кв.м асфальт қилиш ишлари амалга оширилди. Массивлар орасига 57 та болалар майдончаси,
42 та стритворкоут (Street workout) ва спорт майдончалари ўрнатилди.

Туманда жойлашган жами 1 421 та кўп қаватли уйларнинг 400 тадан ортиғида фасад қисмини таъмирлаш, 19 693 кв.м том қисмини жорий таъмирдан чиқариш ишлари амалга оширилди.

Энди 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳасида амалга ошириш зарур бўлган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Бугунги кунда туманда хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 45 фоизни ташкил этади. Ваҳоланки, хорижий мамлакатларда бу кўрсаткич ўртача 60 фоизга тўғри келади.

2022-2026 йилларда туманда жами 13,1 трлн. сўмга тенг шундан, 418,0 млн.доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлган 163 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган ҳамда мазкур лойиҳалар доирасида 21 002 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, 2022 йилда 5,4 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда 35 та янги йирик қувватлар ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, «UZAKAY INSHAAT» МЧЖнинг “Турар жой мажмуасини қуриш”, «ENDO NARIS» МЧЖнинг “Тиббиёт муассасасини ташкил этиш” лойиҳалари ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда жами экспорт ҳажми 64,4 млн. долларни ташкил этиб, шундан 63,2 млн. доллар саноат, 1,2 млн. доллар мева-сабзавотлар ҳисобига амалга оширилди. Келгуси йилда экспорт ҳажмини 72,0 млн. долларга етказиш режалаштириляпти.

2022 йил давомида “Ёшлар жамғармаси” мабалағлари ҳисобидан 700 нафардан ортиқ ёшларга 5 млрд. сўмдан зиёд иқтисодий-ижтимоий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×