11.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Бу ерда ишлашнинг ўзи қаҳрамонлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бундай дейишимизнинг сабабини билмоқчимисиз? Унда Нуробод туманининг энг чекка ва аҳолиси зич ҳудудларидан бири ҳисобланмиш «Саҳоба» қишлоқ фуқаролар йиғинига боришингиз, туман марказидан қарийб 150 километрлик масофани босиб ўтиш учун 3-4 соат вақт сарфлашингиз керак бўлади.

Ҳудуд қурғоқчил, сув ресурслари кам. Шунинг учун саҳобаликлар қўшни қишлоқлардан олиб келиб истеъмол қилинадиган сувнинг қадрини жуда яхши билишади.

— Бу ҳудудга профилактика инспектори этиб тайинланганимдан сўнг мен учун энг қийини ҳар куни уйдан ишгача 220 километрлик масофани босиб ўтиш бўлди, — дейди профилактика инспектори, катта лейтенант Нозим Орипов. — Баъзан маҳалла посбонининг хонадонида тунаб қолишимга тўғри келарди. 2018 йилда биз учун хизмат тураржойи ажратилди. Олти мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуд дашт бўлса-да, бу ернинг одамлари ўзига хос. Уларнинг табиатида ҳасад, манманлик йўқ. Бу ерда ажримлар деярли кузатилмайди. Жорий йил бошида битта ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди, лекин у ҳам судгача етиб бормай, томонларнинг розилиги билан муросага келтирилди.

Профилактика инспекторининг сўзларига қараганда, у ички ишлар органи ходими эканидан заррача афсус қилмайди.

— Отам ички ишлар органларида хизмат қилган, — дея давом этади суҳбатдошимиз. — Болалигимда отам мени иш жойига олиб бориб, ўт ўчириш машиналарини алоҳида фахр билан кўрсатарди. Ана ўша пайтлардаёқ отам изидан боришга қарор қилганман. Тўғри, бу орзуим бирданига амалга ошмади. Самарқанд давлат университетини тамомлагач, уч йил география ўқитувчиси бўлиб ишладим, шундан кейин хизматга қабул қилиндим.

Одатда, профилактика инспекторига кўп мурожаатлар бўлади.

— Яқинда шу ерда яшайдиган аёллардан бири ёрдам сўраб мурожаат қилди, — дейди инспектор. — У турмуш ўртоғи вафот этганини ва олти нафар фарзанди билан ёлғиз қолганини билдирди. Унга қўлдан келганча ёрдам қилдик. Яшаш жойидан узоқ бўлмаган мактабга фаррош бўлиб ишга жойлашишига кўмаклашдик.

Яқинда катта лейтенант Нозим Орипов Самарқанд вилоятида ўтказилган Ёшлар фестивалида «Энг яхши профилактика инспектори» деб тан олинди ва вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×