13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

«Бир кун симёғочнинг тагида қолмасак, бўлди …»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги “Зарбулоқ” (илгариги Усмон Юсупов номидаги) маҳалла тоғ ён бағрида жойлашган. Бу ҳудудда аҳоли шаҳар ташкил бўлишидан  аввал ҳам яшаган. Ангрен ташкил бўлганлигига эса бу йил 75 йил тўлди. Демакки, бу қишлоқнинг шаҳар тарихига чамбарчас боғлиқ ўз тарихи бор.

Лекин, ҳозир гап “Зарбулоқ”нинг  яхши тарихи ҳақида эмас. Унга ҳам гал келар.

Маҳаллла аҳлини кўпгина муаммолар қатори маҳаллада чириб, қулай-қулай, деб турган электр симёғочлари муаммоси мана бир неча 10 йилдирки қийнайди. Ўтган давр мобайнида маҳалла фаоллари бу масалада шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбариятига ҳам бир неча бор мурожаат этган. Лекин, ҳеч қандай натижа йўқ.

“Ўзим шу маҳаллада туғилиб катта бўлганман. Ёшим 40 дан ошди. Эсимни танибманки, кўчаларда бирор марта “столба”лар алмаштилганини кўрган эмасман”, — дейди Гулсанам Эргашова.

“Зарбулоқ” таркибига 416 та хонадон киради. Уларда 2000 га яқин аҳоли истиқомат қилади.

Кўчаларда умумий 200 дан ортиқ симёғочлар бор.  Улар ҳам суратларда кўриб турганингиздек, ёғочи чириб битган. Аҳоли ҳудуд тоғ ён бағрида жойлашганлиги учун  тез- тез бўлиб турадиган шамоллардан  қўрқиб яшайди. Сабаби, “столба”ларнинг шу “туриш”и бўлса, бир кун кимнидир босиб қолиши тайин.

Маҳалла аҳли “Обод маҳалла” йилида дастурга кириб қолишдан жуда умидвор эди. Боиси, бу ҳудуд шаҳар марказидан тахминан 8-9 километр олисда жойлашган. Ёши шаҳардан катта бўлган маҳаллада бирор марта кўчалар асфальт қилинмаган. Ёғингарчилик кунларида тиззагача лой, ёзда эса чанг-тўзон. Хонадонлардан чиққан чиқиндилар ҳам “Тоза ҳудуд”  корхонаси томонидан олиб кетилмайди. Маҳаллани шаҳар билан асосан “Дукентсой” устидан ўтган кўприк боғлаб туради. Унга ҳам кечки пайт аҳоли ўтиши учун кўча ёритгичлари ўрнатилмаган.

Э, гапирса, муаммолар чиқиб келаверади. Лекин бугун аҳоли муаммолари кун тартибида электр симёғочлари масаласи “кўндаланг” турибди.

“Зарбулоқ” маҳалласи аҳолиси эътибор “прожектор”ларимизни Ангренга қаратишимизни сўради.

“Ангрен раҳбариятидан умидимизни узганмиз. Вилоятга янги ёш раҳбар келганмиш. Режалари кўп экан. Телевизорда кўрдик, эшитдик. Айниқса, коммунал соҳадаги муаммолар вилоят хокимимизнинг хал қилишга бел боғлаган асосий масалалар қаторида кунлик иш режасига киритилган экан.

Шаҳар раҳбариятидан алмаштирамиз, деган ваъдани кўп эшитганмиз.

Илтимосимиз вилоят хокимига. Биламиз, сиз ҳам алмаштирамиз, дейсиз. Майли. Фақат қачонлигини айтинг. Кутиш осонроқ бўлади.

Аллохим мартабангизни бунданда юқори қилсин”, деб маҳалла оқсоқоллари дуо ҳам қилиб қўйишди.

Таҳририятдан: Тошкент вилоятида жорий йилда аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларини ҳал қилиш борасида катта режалар тузилган. Бу ҳақда май охирида ўтказилган видеоселекторларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида топшириқ берган. Биз катта ислоҳотлар бошида турган Тошкент вилояти хокимлиги, хусусан, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” раҳбарияти муаммога ижобий ечим топишига умид қилиб қоламиз.

Зеро, Президент таъбири билан айтганда, «одамлар бугун бахтли яшаши керак, эртага эмас».

.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×