Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг кеча, яъни 24 июнь куни Фарғона вилояти Қува туманида «Бургут сотилади» мавзусида эълон тарқалган эди.
Мазкур эълон бўйича 25 июнь куни Қува туман инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, эълон берган фуқаро манзили аниқланди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг февраль ойида Қува туманидаги дала боғдан Қува тумани «Янгичек» МФЙ яшовчи фуқаро О.Жўраев «Қизил китоб»га киритилган бургут қушини чап оёғида яраланган ҳолда топиб олиб, уни шу кунга қадар ветеринария кўригидан ўтказиб, парваришлаб келган.
Бугун, яъни 25 июнь куни фуқаро ўз ихтиёри билан бургут қушини вилоят Экология бошқармасига олиб келиб топширди.