2021 йилнинг 5 июлидан бошлаб Ўзбекистон хаво йўллари АЖ Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналишида ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам қатновларни амалга оширади.
Тошкент – Фарғона йўналишидаги авиачипталар нархи 126 000 сўмдан, Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналишида 214 000 сўмдан бошланади.
Компания,шунингдек, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳам ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, шанба ва якшанба кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
Тошкент – Бухоро йўналишидаги авиачипталар 214 000 сўмдан, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи 403 000 соʻмдан бошланади.