14.1 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Коррупцияга қарши “комплеанс-назорат” хизмати томонидан 2021 йилнинг 1-ярмида 133 та муассасаларининг молиявий фаолияти ўрганилди.Унинг натижасида 17 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова бугунги брифингда маълум қилди.

Шундан 4 млрд. сўм бюджетга қайтарилди, 13 млрд. сўмлик 60 та ўрганиш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди.

 28 млрд. бюджет маблағларининг мақсадсиз ва ортиқча сарфланишининг олди олинди.

Ўтказилган хизмат текшируви, ўрганиш ва мониторинглар натижасига кўра, тизимдаги 83 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 29 нафар мансабдор шахс ишдан олинди, 127 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Биргина, Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиалида 2.0 млрд. сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган, жиноят иши очилган ва раҳбари лавозимидан четлатилган.

Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида 1 млрд сўмга яқин, Республика тери-таносил касалликлари клиник касалхонасида 300млн. сўмдан ортиқ бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний харажатлари аниқланди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тиббиёт тизимидаги бино ва ерларни ноқонуний равишда бериб юборилишига оид 40 дан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, ер майдонларини тизимга қайтариш бўйича чоралар кўрилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×