20.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

Самарқандда газчилар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланган. Энди қишда газ бўладими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Деярли ҳар йили Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсуми бошланди дегунча аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан таъминлаш борасида кўплаб муаммолар юзага келади. Ваҳоланки, ҳар йили ёз палласида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи кенг муҳокама этилиб, ҳатто бу йўналишда ҳукумат қарори ҳам қабул қилинади. Аммо муаммолар юзага келаверади. Бу йилги мавсумда ижобий ўзгариш бўладими?

Самарқанд вилоят  матбуот уйида “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали раҳбарлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айни ана шу масалалар кўриб чиқилди, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил сўз юритилди.

 “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали директори Олим Исақулов матбуот анжумани иштирокчиларини 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик  ҳамда мавжуд газ қувурларини мукаммал реконструкция қилиш борасида режалар ва амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.  

Маълум қилинишича, “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали томонидан 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича махсус режа-жадвал ишлаб чиқилган.  Мазкур режага кўра, амалий ишлар жорий йилнинг апрель ойида бошланган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режасига асосан, 4,9 км газ қувурларни мукаммал таъмирланиши ва 6,45 км газ қувурларин реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланган. Бу ишларни бажаришга киришилган.

Режа-жадвалга кўра,  жами 8815 дона газ тақсимлаш қутиларини (ГТҚ) ревизия-тафтиш қилиниши белгиланган. Ўтган давр давомида 3546 та ГТҚ да тафтиш ишлари ўтказилган. Мукаммал таъмирланиши лозим бўлган 54 та газ тақсимлаш пунктларидан бугунгача 39 тасида бу иш амалга оширилган.

Бундан ташқари, ер усти газ қувурлари кўп йиллар хизмат қилиши учун уларни бўёқлаш одатга кирган.  Режага кўра, мавжуд ер усти газ қувурларининг 158 километрида бўёқлаш ишлари амалга оширилади. Шуниси диққатга сазоварки, бугунгача режа қарийб 84,1 фоизга бажарилган.

Матббуот анжуманида Самарқанд шаҳрида газ хўжалигида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали Қурилиш бўлими бошлиғи Аъзам Боболиев сўз юритди.

Вилоят марказида табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик  ишлари доирасида Амир Темур ва Гагарин кўчалари кесишмасидан Фирдавсий кўчасига Д-325 ммли узунлиги қарийб 0,5 кмлик табиий газ қувури тортилмоқда. Ушбу иншоат қурилиб фойдаланишга топширилгач, шаҳридаги “Мирзо Улуғбек”, “Лолазор”, “Аҳмад Яссавий”, “Мафтункор”, “Дукчиён”, “Темирқишлоқ” маҳаллаларидаги етти мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти яхшиланади.

Бундан ташқари, Оқдарё ГТС (газ тақсимлаш станцияси)дан Самарқанд шаҳрининг Панжакент кўчасигача Д-325 ммли узунлиги 11, 5 км газ қувурлари тортилмоқда. Мазкур иншоат ишга тушгач, Самарқанд шаҳрининг Сиёб ҳудудидаги 20 га яқин маҳаллада табиий газ таъминоти яхшиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Қайнама” ҚФЙдаги “Самарқанд-1” газ тармоғини аввалида қурилиши мўлжалланган 5,2 кмдан 10,5 кмга узайтириш топшириғи берилган эди. Айни кунгача ушбу объектнинг 2 км қисмида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб, йил якунига қадар барча ишлар тугатилади ва фойдаланишга топширилади.

Иншоот ишга тушгач, Самарқанд шаҳар марказидаги аҳоли хонадонлари, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Сартепа массиви ҳамда Университет хиёбони атрофидаги маҳаллаларда яшовчи жами 32 мигдан ортиқ хонадонда табиий газ таъминоти яхшиланади.

Албатта, режа яхши. Уни бажариш ундан ҳам яхши. Аммо ҳамма гап қишда хонадонларда газ бўлишида! Биз доимо умид билан яшашга ўрганганмиз…

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Бахтиёр МУСТАНОВ туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қандли диабет: Олимлар инсулин қабул қилишдан бутунлай воз кечиш йўлини топди

Хитой олимлари илк бор илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш орқали қандли диабетнинг биринчи ва иккинчи турини даволашга муваффақ бўлди. Ушбу янги муолажа...

Больше похожих статей

×