16.3 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Халқ дардига малҳам топилаяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Халқ қабулхоналари Қарши шаҳри, Шаҳрисабз, Ғузор ва Косон туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар Қашқадарё воҳаси аҳолисини ўйлантираётган масалаларни яна бир бор ич-ичидан чуқур ўрганиш, вилоятда мазкур йўналишдаги мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий таҳлил қилиш, бу борадаги тизимли муаммоларни амалда ҳал қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди.

Уч кунлик қабулларда Олий суд масъуллари вилоят, туман-шаҳарлар судлари билан бирга 391 та масалани кўриб чиқди. Мурожаатларнинг 146 тасига жойида ечим топилди.

Қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Деҳқонобод, Қамаши, Нишон ва Косон туман судлари томонидан 52 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди, Қарши шаҳар, Нишон туман ва Косон туман судлари томонидан эса 15 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари енгилроғи билан алмаштирилди.

Шунингдек, мурожаатлар асосида  55 та алимент, битта иш ҳақи ундириш, 3 та пенсия тайинлаш юзасидан суд буйруқлари ҳам чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Мулоқотлар натижасида 106 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Бу билан 106 нафар инсон олис йўл босиб пойтахтга бориш ўрнига ўзи уларнинг ҳузурига келган Олий суд мутасаддилари қўлига аризаларини бевосита топшириш, бу ишлар бўйича барча саволига Олий суд масъулларидан жавоб олиш имконига ҳам эга бўлди.

Бош прокуратура масъуллари кўриб чиққан 110 та масаланинг 76 таси бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари кўриб чиққан 131 та мурожаат бўйича уч йигит ички ишлар органларига ишга қабул қилинди, 29 нафар фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси паспортини олиш билан боғлиқ муаммолари ҳал қилиб берилди. Қарийб 100 та мурожаат бўйича масъулларга аниқ муддатли топшириқлар берилиб, Президент Халқ қабулхонаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан назоратга олинди.

Оммавий қабуллар давомида вилоят ҳаёти билан боғлиқ тизимли муаммолар ҳам аниқланиб, уларни ҳал қилиш учун чора-тадбирлар белгиланди. Дейлик, Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлими методисти Дилмурод Тилавов бу қабулга таклиф билан келди. Унинг айтишича, туман марказидан 50-55 км узоқда жойлашган 16 та умумтаълим мактаби бор, аммо улардан бор йўғи тўрттаси энг олис мактаблар руйхатига киритилган, қолган 12 та мактаб ҳам бу рўйхатга қўшилса, олис қишлоқларга қатнаб дарс бераётган ўқитувчиларга қўшимча устама тўлаш имкони яратилади.

Мурожаатдан сўнг Президент Халқ қабулхонаси вилоят халқ таълими бошқармаси билан бирга шу мурожаат асосида вилоятнинг барча ҳудудидаги худди шу муаммоларни тизимлаштириб, бу масалани республика даражасигача кўтариб, ижобий ҳал қилинишини таъминлайдиган бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×