- Advertisement -
Ҳозирча тасдиқланмаган хабарларга кўра, Миср авиакомпаниясига қарашли самолёт Тошкент узра кескин бурилишни амалга оширган.
Йўловчи ташувчи самолётлар ҳаракатланишини кузатувчи Telegramʼдаги AviaSpotter каналининг ёзишича, FlyEgypt авиакомпаниясининг самолёти қоидага зид равишда шаҳар устидан қайрилиб олиш ҳаракатини амалга оширган.
«Учувчининг бу хатоси ҳаво маконидан фойдаланишнинг жиддий бузилиши саналади», — дейилади каналда хабарда.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ушбу хабарни кейинчалик тасдиқлаган.
Вазирлик хаво кемаси «Тошкент» аэропортидан парвозни амалга ошириш чоғида нотўғри манёврни амалга оширганини маълум қилган.