2021 йилда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида республика бўйича қиймати 7 трлн 245 млрд. сўмлик 1 828 та чорвачилик йўналишида лойиҳалар тижорат банклари томонидан молиялаштирилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 43-сон баёнида чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:
🔹Қорамолчилик йўналишида 4 трлн. 567 млрд. сўмлик 1 057 та;
🔹Паррандачиликда 1 трлн. 95 млрд. сўмлик 277 та;
🔹Балиқчилик тармоғида 1 трлн. 224 млрд. сўмлик 317 та;
🔹Асаларичиликда 41,2 млрд. сўмлик 122 та;
🔹Қуёнчиликда 317,5 млрд. сўмлик 56 та лойиҳалар ишга туширилади.
Мисол учун, қорамолчилик йўналишида Сурхондарё вилоятида 322 млрд. сўмлик 158 та, Қашқадарё вилоятида 545 млрд. сўмлик 241 та, паррандачилик йўналишида Самарқанд вилоятида 185.5 млрд. сўмлик 27 та, Фарғона вилоятида 116 млрд. сўмлик 25 та, балиқчилик йўналишида Қорақалпоғистон Республикасида 70.5 млрд. сўмлик 36 та ва Наманган вилоятида 654.5 млрд. сўмлик 27 та лойиҳалар амалга оширилади.
Бунинг натижасида 79 минг 830 бош қорамол, 81 минг бош қўй ва эчки, 17,8 млн. бош парранда етиштирилади, асосийси, 23 мингга яқин доимий иш ўрни ташкил этилиши керак.