9.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Қамоқхонада икки собиқ Бош прокурор билан гаплашдим

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

-дейди Инсон ҳуқуқлари фаоли, «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов.

“Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили қошидаги комиссия таркибида Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг  ўтказдик.

Миллий превентив механизм ислоҳоти доирасидаги ўрганишларимиз бу сафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимлари жазо муддатини ўташи  учун махсуслаштирилган колонияда кечди.

1700 нафар маҳкумни сақлашга мўлжалланган  мазкур колонияда ҳозирги кунда 273 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.

Шахсан менинг зонага ташрифим ҳам, бу постни ёзишга ундаган жиҳат ҳам бу ерда жазо муддатини ўтаётган юқори даражадаги мулозимлар: собиқ Бош прокурорлар Рашитжон Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев, собиқ МХХ катта зобити Жавдат Шарифхўжаев, Бош прокурор ўринбосари Улуғбек Суннатов ва Хуррамовлар.

Аввал мамлакатимизга уч муддат Бош прокурорлик қилган Рашитжон Қодиров ҳозирда тикув цехида ишламоқда.

Генерал Абдуллаевни чинни цехида идишга нақш солаётган жараёнда учратдим. Унгача муассасанинг тиббий бўлимига кириб, у кишининг тиббий картаси билан танишгандим.

Ҳужжатга кўра, Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242- ва 301-моддалари билан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унга нисбатан яқин орада икки марта ўткаилган Ковид тести манфий чиққан. Бўйин умуртқа поғона қисмидаги оғриқдан шикоят қилган.

Собиқ Бош прокурорга унинг отаси ва ўғли бир қанча ОАВ орқали жамиятчилик ва президентга мурожаат қилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва ҳозирда уни яқинлари билан кўриштиришмаётгани, изоляцияда сақланаётгани ҳақида баёнотлар беришаётганини айтдим.

У киши “ҳаммаси яхши бўлади, бу гаплар президентимизга етиб борса, адолат қиладилар”дан нарига ўтмади.

Цехлардан чиқаётиб, собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев билан кўришдим. У гапни қисқа қилиб, ҳеч қандай шикояти йўқлигини таъкидлаган ҳолда қочиб қолди…

Бир пайтлар у билан суҳбатлашиш, сўроққа тутиш тугул олдига бора олмаганимиз бу одамлар бугун маҳзун, аввалги салобатдан асар ҳам йўқ…”, —  деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×