Депутат Расул Кушербаевга қарши Давлат солиқ қўмитасининг Бирлашган касаба уюшмаси томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан суд жараёни 12 май куни бошланади.
4 май куни депутатга Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судидан чақирув қоғози келган.
Бундан аввал 27 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси Кушербаевни судга бергани ҳақида маълум қилган эди.
Даъво аризасида депутат ўз чиқишларидан бирида солиқ органлари ходимларига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатиб, уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказаётгани ёзилган.
Мурожаатда, шунингдек, ДСҚ касаба уюшмаси депутат Расул Кушербаевдан айтган гаплари учун 4,6 миллиард сўм миқдорида маънавий зарар ундирмоқчи экани ҳам қўшимча қилинган.