8 майдан юртимиз кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Мерос» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Фильмда бош ролларни Фотиҳ Насимов ва сўнгги пайтларда бир неча роллари билан томошабинлар назарига тушган маҳоратли актриса Ойсанам Юсуповалар ижро қилган.
Унда ўзбек ва қозоқ халқлариниг қадимий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда қозоқ йигити одатларига кўра, Айгулни олиб қочиб кетади ва унга уйланади. Вақт ўтиб уруш сабаб Айгул турмуш ўртоғидан ажралади. Сўнгра ўзбек йигити Бахшуллони учратиб қолади…
Янги кинокартина ўзбек ва қозоқ томошабинларига бирдек манзур бўлишига шубҳа йўқ.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.