8 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Қонун кучга кирса ер участкангиз «давлат эҳтиёжи» учун олиб қўйилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Олиб қўйилса ҳам “давлат эҳтиёжи” учун эмас, “жамоат эҳтиёжи” учун олинади. Ва бунинг учун сиз рози бўлган ва сизни қониқтирадиган компенсация олганингиздан кейин. Компенсация эса бозор нархида баҳоланиб, пул ёки бошқа жойдан шу нархга кўчмас мулк шаклида бўлиши мумкин.

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, у ерда жойлашган объектларни бузиб ташлаш бугун мамлакатимизда долзарб муаммога айланган ва бу масалаларнинг лозим даражада ҳуқуқий тартибга солинмаганлиги аҳолининг ҳақли  эътироз ва норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва бугун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси https://regulation.gov.uz/uz/d/42584  бу йўналишда низоли вазиятларни ҳал этиш ва олдини олишнинг яхлит қонуний асосларини ўз ичига олади.

Вазирлик томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мутахассислар бу ҳақда журналистларга атрофлича маълумот бердилар.

 Шу кунгача ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга оид қатор масалалар 2020 йилнинг 1 январидан кучга кирган Ҳукумат қароридаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солиб келинаяпти.

Бироқ, ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини кучайтириш борасида қонун даражасида ҳал этилиши лозим бўлган айрим масалалар сақланиб турибди.

Ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишининг аниқ тартиб-таомиллари ва механизми Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ҳам аниқ белгиланмаган.

 Қонун лойиҳаси билан танишсангиз унда фақат “жамоат эҳтиёжлари” ибораси қўлланилмоқда ва мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида ўрнашиб қолган “давлат ва жамоат эҳтиёжлари” тушунчасидан воз кечилмоқда.

Унда ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, “бошқа ҳолатлар” каби мужмал қоидалардан буткул воз кечилди.

Энг муҳими “инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш” ер участкасини олиб қўйиш учун асос бўла олмаслиги назарда тутилмоқда ва инвестор ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқа олмаслиги белгиланмоқда.

 Қонун лойиҳаси биргина ер участкаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилингунгача ташаббускор камида 6 та босқичдаги жараёнлардан ўтишига тўғри келади, шу жумладан мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш каби мажбурий шартларни бажариши лозим бўлади.

Фақатгина шундан сўнг маҳаллий кенгашлар томонидан ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси жамоат эҳтиёжларига хизмат қилади деб топилса, мулкдорлар билан музокарага киришади ва уларнинг ҳар бирининг розилигини олмагунча ҳамда компенсациялар тўлиқ берилиб, кўчмас мулклар бўшатиб қўйилмагунча ҳеч ким уни бузиш, яъни “снос” ҳақида гапира олмайди.

Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида унга тегишли бўлган мулкни эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларга, шу жумладан турар жойни коммуникация воситаларидан узиб қўйиш, кўчмас мулк объектига кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш, муносиб ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилувчи шароит яратишга йўл қўйилмайди.

 Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда қуйидаги масалалар аниқ ечимини топади:

— компенсация берилишининг аниқ қоидалари ўрнатилади;

— компенсация сифатида бошқа турар жой берилганда ижтимоий нормани ҳисоблаш қоидалари белгиланади;

— битта маҳалла ёки кўчада яшовчи ҳуқуқ эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва маданий қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида, ҳуқуқ эгаларининг хоҳишига кўра битта маҳалла ёки кўчада жойлашган янги уйлар (битта кўп қаватли уйдаги квартиралар) берилиши мумкинлиги назарда тутилади;

— компенсация ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторинги Кўчмас мулк объектлари Давлат реестри ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилиши кўзда тутилади.

Компенсация берилганидан сўнг кўчмас мулк объектини олти ой мобайнида бўшатиб қўйишга имконият берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўзгидромет» сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди

29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди. Унга кўра, 29...

Больше похожих статей

×