Депутатлар ўртасида ўзининг чўрткесарлиги,халқпарварлиги, адолатпарварлиги дангал, лекин “тош босар” чиқишлари билан танилган Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевни Давлат солиқ қўмитаси судга берибди ва ундан етказилган маънавий зарар учун 4,6 млрд сўм ундиришни мақсад қилибди.
Бу ҳақдаги хабарни депутат ўзининг телеграмдаги канали @deputat_kusherbayev да жойлашлаштирган.
Жумладан унда шундай ёзилган:
“Кун зўр ўтмоқда.
1. Тушгача Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги этика комиссияси давлат солиқ қўмитаси устимдан комиссияга мурожаат киритганини маълум қилди. Шу масалада мен билан «разбор» бўлиши керак менимча.
Бу биринчиси.
2.Тушдан сўнг ялпи мажлисда қаттиқ гапирворганим учун «Миллий тикланиш» ДП фракцияси раҳбари ҳам мени масаламни этика комиссиясида алоҳида кўриб чиқишни талаб қилишаётганини айтишди.
Бу иккинчиси.
3. ДСҚ яқиндаги «обнал иши» бўйича танқидий фикрларим учун мени судга берибди. Уларга 4.6 млрд зарар етказибман.
Бу учинчиси.
Хуллас ҳаёт гўзал ва тотли. Унда курашиб яшаймиз.”