- Advertisement -
Ушбу йўналиш бўйича рейслар апрелдан ҳар шанба куни амалга оширилади.
Бунда Россияга келишдан олдин 3 календар кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) бўлиши талаб қилинади.
«Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Россия Ҳукуматининг 16.03.2020 даги 635-П фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари ҳам киритилиши мумкин», — дейилади хабарда.
Компания сайтида ушбу рейсга чипталар бўйича маълумотлар ҳозирча йўқ.