18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ишончнома – бу битим!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Хабарингиз бор, 2019 йил декабрдаги Президент Қарори билан давлат идоралари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлардан 30 га якин ҳужжатнинг талаб қилиниши бекор қилинган эди. Бу ислоҳот амалиётда кўп учраётган бюрократик тўсиқларни бартараф этди.

Бу каби ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Президентнинг яна бир ҳужжати қабул қилинди. Президент ҳужжати биландавлат органлари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан яна 20 га яқин ҳужжатларни ҳам талаб қилиш бекор қилинди.

Бунинг заминида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва маълумотларни рақамлаштириб базалар яратиш билан боғлиқ жараёнлар турипти. Яъни бир давлат органи бошқа давлат органида мавжуд маълумотларни фуқаро ва тадбиркорларни овора қилмасдан ўзи мустақил равишда маълумотлар базасига уланиб олиши бу ҳам мантиқий ҳам замон талабидан келиб чиқадиган ечимдир.

Янгича тизимининг жорий этилиши фуқаро, тадбиркор ва давлат органлари ўртасидаги давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, қоғозбозлик, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган талаблардан бутунлай воз кечишга олиб келади ва энг қимматли бойлик – вактни тежаш имкониятини берди!

Шу ўринда, бир масалани алоҳида ёритиш керак деб ҳисоблаймиз.

Чунки, амалиётда бу масала турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Бу масала – “давлат идоралари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан ишончнома талаб қилиш” масаласи.

Бинобарин, давлат идоралари давлат хизматларини кўрсатишда қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда ишончнома талаб қилишади.

Бу талаб қонунийдир! Чунки, ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Бошқача айтганда ишончнома бу бир томонлама битим (ҳаракат) ҳисобланади ва уни талаб қилишюқоридаги Президент ҳужжатлари билан бекор қилинмаган.

Шунинг учун, қонунчиликка мувофиқ сўралган жойга ишончнома тақдим этилиши лозимдир.

РАҲИМОВА Моҳинур,

Адлия вазирлиги масъул ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×