13.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Қурол назорати Миллий гвардиядан ИИВга ўтказилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини “Қурол тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштириш, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳани тайёрлашда қурол муомаласи соҳасидаги хорижий тажриба, хусусан, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Украина, Озарбайжон, Молдова, Латвия, Грузия ва бошқа бир қатор давлатларнинг қурол муомаласи соҳасидаги қонунлари ўрганиб чиқилган ҳамда мамлакатимиз қонунчилигига мос келадиган нормалар қисман инобатга олинган.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши қурол эгаларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишидаги масъулияти оширилишига, шунингдек, уларни бузганлик учун жавобгарлиги аниқ белгиланишига хизмат қилади. 

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×