2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромадлари 161,7 трлн сўмни, харажатлари 187,4 трлн сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, давлат бюджети тақчиллиги 25,7 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 4,4 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ва мақсадли жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари 156 трлн сўм ва 169,1 трлн сўмни, тақчиллик эса 13,1 трлн сўмни ёки ЯИМга нисбатан 2,3 фоизни ташкил этди.
Шундан, Давлат бюджети даромадлари:
– тўғридан-тўғри солиқлардан тушумлар – 43,8 трлн сўм;
– билвосита солиқлар бўйича тўловлар – 47,8 трлн сўм;
– ресурс солиқларидан тушумлар – 21,3 трлн сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, жаҳон бозорларида қимматбаҳо металлар нархларининг кўтарилиши ушбу йўқотишларни қоплашга ва белгиланган прогноз параметрларига эришишга ҳисса қўшди. Жаҳон бозорларида олтин нархларининг 2019 йилда ўртача бир трой унцияси учун 1 392,2 доллардан 2020 йилда 1 770,4 долларга ўсиши3, қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган солиқлар жами бюджет даромадларидаги улуши 8,9 фоизгача кўтарилди.
Давлат бюджети харажатлари:
– соғлиқни сақлаш харажатлари – 19,4 трлн сўм (ўсиш – 1,5 баробар);
– таълим харажатлари – 30 трлн сўм (ўсиш – 4,3 фоиз);
– маданият ва спорт харажатлари – 2,3 трлн сўм (ўсиш – 7,9 фоиз);
– илм-фан харажатлари – 0,8 трлн сўм (ўсиш – 1,3 баробар);
– иқтисодиёт харажатлари – 16,1 трлн сўм (1,2 баробар)
– нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация ҳамда аҳоли бандлиги даражасини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қуватлаш харажатлари – 9,5 трлн сўм (1,6 баробар);
– давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари – 1,6 трлн сўм (1,5 баробар)
– марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари – 18,9 трлн сўмни (7,7 фоизга камайган) ташкил этди.