2030 йилгача аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг Миллий стратегияси ишлаб чиқилади.
Бу борада президентнинг 2021–2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармойишни имзолади.
Фармойишга кўра, жорий йилнинг 1 ноябрига қадар тегишли давлат ва нодавлат ҳамда қатор халқаро ташкилотлар етакчи мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан 2030 йилгача аҳолини ижтимоий ҳимоя Миллий стратегияси лойиҳаси ҳамда уни амалга оширишнинг уч йиллик режаси ишлаб чиқилади.
Стратегияда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатлар халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ҳисоблаб чиқилади.
Фармойишда кўзда тутилган чора-тадбирлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари камбағалликни камайтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда аёллар, эркаклар, шу жумладан ёшлар ва ногиронларни тўлиқ, фойдали ва муносиб иш билан таъминлашга ёрдам беради.
Ушбу Фармойиш билан 2021-2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.