Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилмоқда.
Uzbekistan Airways АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.