Ўзбекистонда боғчаларда дастурлашни ўргатувчи роботлар пайдо бўлади

0
66

Мактабгача таълим вазирлиги, Корея робот саноатини ривожлантириш институти (KIRIA), Корея ўқитувчилар уюшмаси, шунингдек, FRG Korea, Dazzle Edu, Genie Robot ва SK Telecom компанияларининг вакиллари иштирокида онлайн тарзда ўтказилган учрашувда болаларга робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатишга мўлжалланган Albert ва Genibot ақлли роботларини топширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Корея Республикаси Ўзбекистоннинг мактабгача таълим ташкилотларига 275 та робот ва 350 та ўқув қўлланмасини совға қилди.

Қайд этилишича, Albert ва Genibot роботлари 6 ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган. Биринчи босқичда бола тайёр кодлаш карталари ёрдамида ўйинчоқни ҳаракатланишга, кўзини милтиратишга, гапиришга мажбур қилади. Шу тарзда у код блокларининг қандай ишлашини тушуниб олади. Ёши каттароқ болалар роботни смартфонга улаб, ўз буйруқлари ва алгоритмларини яратишлари мумкин.

“Келажак робототехника ва автоматлаштирилган саноатга тегишли бўлади. Биз Ўзбекистонда ушбу тараққиётга дахлдор эканлигимиздан мамнунмиз ҳамда Корея ва Ўзбекистон нафақат робототехника соҳасида, балки инновация соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик қилишига умид қиламиз”, — деди KIRIA компанияси президенти Чонил Мун.

Albert ва Genibot роботлари бутун Ўзбекистон бўйлаб 53 та МТТга тақсимланади. Жойларда устозларни ўқитиш ва пилот лойиҳаси натижаларини мониторинг қилиш ишлари МТВ ҳузуридаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази томонидан олиб борилади.

Агар пилот лойиҳаси муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги янада кўп болалар боғчаларини ақлли роботлар билан таъминлайди, шунингдек, уларнинг иш функцияларини имкониятлари чекланган болаларга мўлжалланган дастур билан тўлдиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь