Ўзбекистон давлат идораларидаги аёллар учун янги орден таъсис этилади

0
243

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамият олдидаги фидокорона меҳнатларини муносиб тақдирлаш мақсадида янги орден таъсис этилади.

Бу борада президентнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат матнида келтирилишича, Олий Мажлис палаталари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва кенг жамоатчиликнинг хотин-қизларнинг давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, шу жумладан мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий салоҳиятини оширишга қўшган ҳиссаси, илмий ва амалий соҳалардаги эришган ютуқлари учун рағбатлантиришни назарда тутувчи “Садоқат ва матонат тимсоли” орденини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Вазирлар Маҳкамаси эса жорий йилнинг мартига қадар “Садоқат ва матонат тимсоли” орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь