2022/2023 ўқув йилидан битирувчиларнинг баҳолари ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади

0
65

Аввалроқ, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши ҳақида маълум қилганди.

Давлат тест маркази томонидан буни тартибга солувчи ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага чиқарди.  

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилиши ва ушбу кўрсаткич 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Тасарруфида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўз битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформани яратади.

ДТМ томонидан 2022 йил 1 январга қадар умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасаларини 2023 йилга қадар тамомлаган битирувчиларнинг шаҳодатнома(аттестат)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини акс эттирувчи махсус электрон платформа яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь