Дониёр Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Дониёр Кадиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган Улуғбек Ташходжаев ўрнини эгаллади.
У бунга қадар ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.