Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро З.Сайбитдинов томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч номери орқали мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатда истеъмолчи Фарғона шаҳри марказида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Еропов Уткиржон Абдулвахобович”га қарашли савдо дўконидан HOFMANN” русумли кондицонер сотиб олган. Бироқ фойдаланиш жараёнида унда нуқсон чиққанлиги сабабли сервис хизматига мурожаат қилган. Сервис хизмати кўрсатиш ташкилоти ходимлари томонидан кондицонерни таъмирлаш учун очиб кўрилганда унинг айрим ички деталларига сотувгача бўлган муддатда шикаст етганлиги маълум бўлган. Сотувчига ҳолат юзасидан бир неча маротаба мурожаат қилсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат, Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганилиши натижасида, 10 500 000 (ўн миллион беш юз минг) сўм пул маблағини истеъмолчига қайтариб берилишига эришилди.
Ана шундай мурпожаатлардан бири, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро Б.Бобохўжаев томонидан келган бўлиб, унда истеъмолчи Бағдод тумани марказида жойлашган “Техномарт” савдо марказидан умумий қиймати 9980000 (тўққиз миллион тўққиз юз саксон минг) сўм бўлган Iphone 12 русумли мобил алоқа телефони олган. Бироқ ундан фойдаланиш жараёнида овоз чиқариш қурилмасида нуқсони борлиги аниқланиб, савдо марказига алмаштириш мақсадида келган. Лекин истеъмолчининг нуқсонли маҳсулотни алмаштириш талаби қондирилмаганини айтиб ўтган. Ўрганиш натижаларига кўра носоз Iphone 12 янгисига алмаштириб берилишига эришилди.
Яна бир мурожаат, Хоразм вилояти Гурлан тумани “Болдоқли” маҳалласида яшовчи фуқаро Жумагул Ўразбаевадан келган.
Унда истеъмолчи, Гурлан туман марказида жойлашган хусусий стомотологияда тишларини даволатган ва протез тиш ҳам ўрнаттиш мақсадида борган. Муолажалар учун муассаса кассасига 1.440.000 сўм маблағ тўлаган, бироқ. ўрнатилган тиш протези унинг милкларига тўғри келмаган. Бу ҳақда шифокорни огоҳлантиргани, шифокор эса, бир ҳафтадан кейин келишини, протез милкларида озроқ вақт турса, ўрнашиб кетишини тушунтирган. Аммо, орадан айтилган муддат ўтса ҳам фуқаронинг оғиз бўшлиғидаги оғриқлар тинмади. У яна стомотолог хузурида бўлиб, унинг хизматидан қониқмаганлиги туфайли самарасиз муолажа учун тўланган пул маблағини қайтариб беришини талаб қилган бўлсада, пулларини қайтариб беришдан бош тортганлиги айтиб ўтган.
Ўрганишлар натижасида, истеъмолчи Ж.Ўразбаевага муолажалар учун тўланган 1.440.000 сўм миқдоридаги пул маблағи қайтарилишига эришилди.
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -