Ўзбекистонда аномал совуқ ҳаво бўлиши ва ҳароратнинг -17 даражагача тушиши кутилмоқда

0
154

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳозирда мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда.

«Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради», — дейилади хабарда.

Кечалари ҳарорат -5…-10, шимолда ва чўл ҳудудларида эса -12…-17 даражагача бўлади. Ҳафта охиригача кундузги ҳаво ҳарорати 0…-5 даражадан ошмайди.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Қайд этилишича, ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь